Ўзбекистон

Энди педагоглар кўпроқ таътил оладими?

Янги Меҳнат кодексида бу ҳақда нималар дейилган?

Энди педагоглар кўпроқ таътил оладими?

 

Маълумки, айни пайтда педагог ходимларга бериладиган ҳар йилги меҳнат таътили масаласи муаммо жиҳатидан ўзининг юқори нуқтасига чиқмоқда. Бунга “Юрист маслаҳати” телеграм-каналида изоҳ берилди.

 

Янги Меҳнат кодексининг 501-моддасига асосан, педагог ходимлар иш вақтининг аниқ давомийлиги ва йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади, дейилган.

 

Бироқ мана бугундан мактаб ҳам тугади, лекин МК 501-модданинг талаби ҳали ҳам бажарилгани йўқ. Оддий вазият шуки, мактаб ўқитувчиларининг таътиллари масаласи ҳали ҳам сўроқ остида.

 

Аслида янги Меҳнат кодекси 2022 йил 28 октябрда эълон қилинган ва олти ойдан сўнг кучга кириши белгиланган бўлса, уни амалда ишлайдиган даражага келтириш учун мутасаддиларга етарлича вақт берилган эди. Педагог ходимларнинг меҳнат таътили билан боғлиқ масала Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил 30 апрелга қадар ҳал этилиши шарт эди.

 

“Янги Меҳнат кодексининг 222-моддасида “барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун 56 календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас” дейилган. Масала шундаки, бизга педагоглар таътилини 48 кун қилиб белгилашга уринишаётгани ҳақида гап-сўзлар етиб келмоқда. Биз ҳайронмиз, педагогларга 56 календарь кунлик меҳнат таътили белгилашга нима тўсқинлик қилади? 

 

МК 401-моддадаги “12 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида 4 календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади” деган қоидами? Мутасаддилар наздида агар педагог ходимга 56 календарь кунлик меҳнат таътили берилса, уларнинг 401-моддага тушадиганларига яна қўшимча 4 кунлик таътил бериш ҳисобига юқоридаги чегарани бузиб қўйган бўламизми? Иккиланиш шунданми?

 

Лекин яхшилаб эътибор беринг, МК 222-моддадаги чеклов ҳар йилги меҳнат таътилларига, яъни қонунчилик билан белгиланган асосий ва қўшимча меҳнат таътилларига тегишли (моддани номига каранг). Биласиз, МКнинг 213-моддасига асосан таътиллар: ҳар йилги меҳнат таътилига, ижтимоий таътилларга, иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга ва иш ҳақи сақланмайдиган таътилга бўлинади. Яъни, юқоридаги рўйҳатда ҳар йилги меҳнат таътили алоҳида, ижтимоий таътил алоҳида таътил турлари эканлиги кўрсатилган.

 

Кодекснинг 237-моддаси 6-қисмида “12 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ нафар бола ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бири (ота-онанинг ўрнини босувчи шахс) давомийлиги 4 календарь кун бўлган ҳар йилги ижтимоий таътилда бўлган даврида унинг ушбу таътил даври учун ўртача иш ҳақи сақланиб қолади (ушбу Кодекснинг 401-моддаси)” дейилган. Яъни, таътилнинг ушбу 4 календарь кунлик тури ҳар йилги меҳнат таътилига эмас, ижтимоий таътилларга мансуб.

 

Демак, Меҳнат кодексининг 222-моддасидаги “...қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун 56 календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас” деган чекловга 401-моддадаги 4 календарь кунлик таътилнинг умуман алоқаси йўқ. 4 кунлик қўшимча таътил ижтимоий таътил сифатида қўшиб берилаверади.

 

Шундай экан, педагогларга 56 календарь кунлик ҳал йилги меҳнат таътили белгиланиши айни пайтда энг тўғри вариант бўлади”, — дейилади постда.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"