Hi-tech

Илон Маск компанияси мия чипларини одамларда синаб кўради

Клиник синов иштирокчилари ҳақида маълумотлар тез орада эълон қилинади.

Илон Маск компанияси мия чипларини одамларда синаб кўради

 

Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг мия чиплари ишлаб чиқарувчи "Neuralink" компанияси инсонларда мия чипларини синаб кўриш учун рухсат олди. Бу ҳақда РИА Новости компанияга таяниб хабар берди.

 

Компания 2022 йил бошида АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идорасига (FDA) бундай синовларни ўтказиш учун рухсат сўраб мурожаат қилган. Бироқ департамент компаниянинг аризасини рад этган.

 

«Биз одамларда клиник синовларни бошлаш учун FDA рухсатини олганимизни эълон қилишдан мамнунмиз! Бу Neuralink жамоасининг FDA билан яқин ҳамкорликдаги ажойиб ишининг натижасидир», — дея компания хабаридан иқтибос келтирди Спутник Ўзбекистон нашри.

 

Қўшимча қилинишича, бу технология кўпроқ одамларга ёрдам беришга имкон берадиган муҳим қадамдир.

 

Клиник синов иштирокчиларини ишга олиш бўйича қўшимча маълумотлар тез орада эълон қилинади.

 

Маск аввалроқ "Neuralink'нинг “инқилобчи мия имплантати” фалаж ёки кўз ожизлиги каби ҳолатларни енгиб ўтишга ёрдам беришини айтган эди.

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.