Ўзбекистон

Сайлов-2023: Бу галги сайлов комиссиялари қандай молиялаштирилади?

Иқтисодиёт фанлари доктори Бобур Валиев бу борада тушунчалар берди.

Сайлов-2023: Бу галги сайлов комиссиялари қандай молиялаштирилади?

 

Иқтисодиёт фанлари доктори Бобур Валиев бу борада тушунчалар берди.

 

Мамлакатимизда, 9 июль куни ўтказиладиган муддатидан илгари президентлик сайловида қатнашиш учун номзодлар 7 июндан ўз ташвиқотларини бошлади. Қайд этиш жоизки, мамлакатимизда муддатидан илгари сайлов ўтказиш учун 174 миллиард 130 миллион сўм миқдорида пул маблағлари ажратилган. Бунда умумпартиявий тадбирлар ва сиёсий партия томонидан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ва тарғибот ишларини амалга оширишга ажратиладиган маблағлар 19 миллиард 655 миллион сўмни ташкил этди. Бунда ҳар бир номзодга 4 миллиард 914 миллион сўмдан тўғри келмоқда. Харажатлар сметасига кўра, маблағларнинг деярли 82 фоизи округ ва участка сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этиш учун ажратилмоқда. Ўртача бир сайловчига сарфланадиган харажат миқдори 0,8 долларни ташкил этмоқда. Табиий савол туғилади, бу харажат миқдори кўпми ёки оз?

 

Агар хорижий давлатларнинг бу борадаги харажатларини қиёсий таҳлил этсак, қуйидаги манзарани кўрамиз. Хусусан, 2022 йил 20 ноябрда Қозоғистон Республикасида муддатидан олдин ўтказилган Президент сайловида ҳар бир сайловчига 3,7 доллар, 2022 йил 10 апрелда Францияда Президентлик сайловида 5,1 доллар, 2021 йил 11 январда Қирғизистон Республикаси Президенти сайловида 1,8 доллар, 2020 йил 9 августда Беларусь Республикаси Президенти сайловида 1,5 долларни, 2020 йил 28 июнда Польша Президенти сайловида 2,5 долларни ташкил этган. Демак, юқоридаги қиёсий таҳлилдан кўринадики, мамлакатимизда жорий йил 9 июлда ўтказиладиган Президент сайлови учун давлат бюджетидан энг мақбул ва тежамкор усуллардан фойдаланиб, хорижий давлатларга нисбатан камроқ харажат қилишга эришилмоқда.

 

Ижтимоий тармоқларда баъзан давлат бюджети томонидан сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларга маблағ ажратилиш ҳолатини нотўғри талқин қилаётганларга кўзимиз тушади. Аслида, хорижий мамлакатларда ҳам сайлов жараёнлари, партияларнинг фаолиятини молиялаштиришда давлат ҳам иштирок этади. Жумладан, АҚШ, Туркия, Қозоғистон каби яқинда бўлиб ўтган ёки бўлаётган сайлов жараёнларини кузатсак, хориж тажрибасида ҳам сайловга тайёргарлик ва партиялар сайловда қатнашиш харажатлари асосан давлат бюджетидан қопланади. Сиёсий партиялар фаолияти ва сайловлар ўтказиш харажатларининг айнан давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланишидан асосий мақсад хусусий секторни сиёсий бошқарувга аралашувидан ҳимоя қилишдир.

AҚШда сиёсий партиялар 2022 йил 8 ноябрь куни AҚШ Конгрессига оралиқ сайловларда миллий номзодларни илгари суриш учун 8,9 миллиард доллар, 2022 йил 20 ноябрда Қозоғистон Республикасида муддатидан олдин президент сайлови ўтказилиб, унда 11 миллион 950 мингдан ортиқ сайловчилар иштирок этди. Ушбу сайлов харажатларининг умумий қиймати эса 44,5 миллион долларни ташкил этган эди. Туркияда 2023 йилги президентлик сайловида 60,9 миллион ва чет елда 3,2 миллион овоз қатнашди. Буларнинг харажатларини молиялаштиришда ҳам Туркия давлати бюджети қатнашмоқда.

 

Мамлакатимизда ҳам Сайлов кодексининг 17-боби айнан сайловни молиялаштириш муносабатларини тартибга солишга бағишланиб, сайловни давлат томонидан молиялаштириш тартиби ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Республикаси Президенти учун сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Сайлов комиссиялари ишига жалб этиладиган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш сайловни ўтказиш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади. Шундай экан, юртимизда ташкил этилаётган Президентлик сайлови жараёнлари ва ташвиқотлари шаффоф ҳамда адолатли ўтяпти дейишимизга, ҳамма асослар бор.

custom img

Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти 90 фоизга етказилади

Бундан ташқари шаҳарларда канализация хизматлари қамровини эса 80 фоизга етказилади. Бунинг учун қўшимча 1,3 миллиард доллар инвестиция жалб этилади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Беларус делегациясини қабул қилди

Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Аномал иссиқ автобуслардаги кондиционерлар самарадорлигига таъсир қилмоқда — "Тошшаҳартрансхизмат"

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобуслардаги совитиш тизимлари юзасидан билдирилаётган эътирозларга муносабат билдириб, айрим автобусларда кондиционер мавжуд эмаслигини маълум қилди.

custom img

Жиззахда уч нафар вояга етмаган қиз ҳовузда чўкиб, вафот этди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

custom img

Бухородан глобал майдонга қадар. Миршод Шакиров қандай қилиб мамлакатлар ва бизнеслар ўртасида кўприк қурмоқда?

Бухорода туғилиб, Тошкентда таҳсил олган, профессионал фаолиятининг муҳим босқичини Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош қароргоҳида бошлаган Миршод Шакиров глобал майдонда фаолият юритаётган ўзбекистонликлардан.

custom img

“Райҳон” миллий таомлар ресторани эгаси 8 йилга қамалди

У Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича жавобгарликка тортилган.

custom img

Фарғонада янги туғилган чақалоғини сотишга уринган эр-хотин 5 йилга қамалди

Айбланувчиларнинг сўзларига кўра, болани сотишдан тушадиган маблағ қарзларни ёпиш ва Туркияга ишлаш учун кетишга сарфланиши режалаштирилган эди.

custom img

Ўзбекистонда аномал иссиқ ортга чекинмоқда

Ҳафта ўрталаридан мамлакатнинг кўп қисмида кундузги ҳарорат 30–35 даражагача тушиши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"