Ўзбекистон

Сергели автомобиль бозори бузилмайди — ҳокимлик

Бозорда кенг кўламли модернизация ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Сергели автомобиль бозори бузилмайди — ҳокимлик

Сергели автомобиль бозори ўз фаолиятини одатий тартибда давом эттирмоқда ва унинг бузилиши ёки ёпилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмайди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, автомобиль бозори ҳудудида сотувчилар, харидорлар ҳамда ташриф буюрувчилар учун қулай шароитларни янада яхшилашга қаратилган кенг кўламли модернизация ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Олиб борилаётган ишларнинг асосий мақсади бозор инфратузилмасини янгилаш, хавфсиз, замонавий ва тартибли савдо муҳитини яратиш, шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишдан иборат.

 

Модернизация ишлари доирасида бозор маъмурий биноларининг кириш қисмлари янгиланмоқда ҳамда гранит плиталар ётқизилмоқда. Шу билан бирга, ҳудуднинг 26 500 квадрат метр майдонига янги асфальт қопламаси ётқизилган бўлиб, қўшимча 16 200 квадрат метр майдонни асфалтлаш режалаштирилган.

 

Шунингдек, эҳтиёт қисмлар савдоси амалга ошириладиган дўконларнинг том қисмларини янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳудуддаги тартибсиз жойлаштирилган реклама конструксиялари демонтаж қилиниб, савдо нуқталарининг ташқи кўриниши тартибга келтирилмоқда. Фойдаланилган эҳтиёт қисмлар сотиладиган контейнерлар ҳам замонавий ва тартибли кўринишга келтирилмоқда.

 

Бундан ташқари, бозор ҳудудига автомототранспорт воситаларининг кириши учун инсон омилисиз ишловчи автоматлаштирилган тўлов тизимлари ўрнатилмоқда.

 

Ҳокимлик мазкур ишлар бозор фаолиятини тўхтатиш билан боғлиқ эмаслигини алоҳида таъкидлаб, аксинча, бу ташаббуслар ҳудудни ривожлантириш, тадбиркорлар учун шароитларни яхшилаш ҳамда пойтахт аҳолиси учун янада қулай савдо муҳитини яратишга хизмат қилишини қайд этди.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"