Ўзбекистон

Ходимни пора олмагани учун мукофотлаш ҳуқуқий жиҳатдан нотўғри  — Антикоррупция агентлиги

Қонун устуворлигининг таъминланиши ходимларнинг функционал мажбурияти экани билдирилди.

Ходимни пора олмагани учун мукофотлаш ҳуқуқий жиҳатдан нотўғри  — Антикоррупция агентлиги

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини пора олишдан воз кечгани учун рағбатлантириш тартиби жамоатчилик орасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги эса бу борадаги танқидларни асосли деб ҳисоблаб, амалдаги тартибни қайта кўриб чиқиш бўйича ўзгартиришлар тайёрланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.

 

Маълум қилинишича, агентлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини ўз хизмат вазифаларини бажариши доирасида пора олишдан воз кечганлиги учун моддий рағбатлантиришни ҳуқуқий жиҳатдан номувофиқ деб баҳолашини билдирган.

 

Агентлик қайд этишича, мазкур масала бўйича жамоатчилик фаоллари томонидан билдирилган эътирозлар асосли деб топилган.

 

Шу муносабат билан агентлик томонидан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида соҳадаги суиистеъмолчилик ва турли талқинларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чекловлар назарда тутилган.

 

Хусусан, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тартибини белгиловчи амалдаги низомнинг 6-бандига ўзгартириш киритиш таклиф этилган. Таклифга мувофиқ, рағбатлантириш чоралари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолатларга нисбатан қўлланилмайди.

 

“Қонунга бўйсуниш ва пора олмаслик — бу қаҳрамонлик эмас, балки ҳар бир давлат хизматчисининг тўғридан-тўғри мажбуриятидир”, дейилади агентлик баёнотида.

 

Агентликнинг таъкидлашича, коррупсиявий ҳолатларга қарши курашиш ва қонун устуворлигини таъминлаш мазкур ходимларнинг функционал вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу боис бундай ҳолатлар учун алоҳида моддий рағбатлантириш жорий этилиши тўғри ёндашув сифатида баҳоланмайди.

 

Шунингдек, рағбатлантириш тизими устидан назорат махсус электрон платформа орқали марказлашган тартибда амалга оширилиши режалаштирилаётгани, бу эса бюджет маблағларининг асоссиз сарфланишининг олдини олишга хизмат қилиши қайд этилди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.