Жаҳон

Евроиттифоқ Россияга қарши 11-санкциялар пакетини эълон қилди

Бу товарларни учинчи давлат орқали олиб ўтишни тўхтатиш имконини беради.

Евроиттифоқ Россияга қарши 11-санкциялар пакетини эълон қилди

 

Европа Кенгаши Европа Иттифоқининг Россия Федерациясига нисбатан амалдаги санкцияларини кучайтириш ва уларни айланиб ўтишни тўхтатишга қаратилган 11 та иқтисодий ва индивидуал чекловчи чоралар пакетини маъқуллади.

 

“Бизнинг санкцияларимиз аллақачон Россия иқтисодиётига ва Кремлнинг агрессияни молиялаш қобилиятига катта зарар етказмоқда. Бугунги пакет Россияга ва Путиннинг уруш машинасига босимимизни оширмоқда. Санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашиб, биз Россияга босимни кучайтирамиз. Уни ўта зарур бўлган ресурслардан маҳрум қиламиз”, — деди Европа Иттифоқининг ташқи ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жосеп Боррел.

 

Шундай қилиб, Европа Иттифоқи биринчи марта тўхтатувчи чора сифатида тўпламга товарларни учинчи давлатларга экспорт қилишни тақиқлашни узайтириш имкониятини киритди, улар орқали санкцияларга дучор бўлган товарлар Россияга киради. Бу, хусусан, икки томонлама фойдаланиш учун нозик товарлар ва мудофаа саноати билан боғлиқ айрим товарларни экспорт қилишни тақиқлаш имконини беради.

 

Экспорт чекловлари рўйхатига шунингдек, мудофаа саноатининг 87 компанияси, жумладан, Эрондан дронларни сотиш ва санкциялардан қочиш билан шуғулланувчи учинчи давлат компаниялари ҳам киради.

 

custom img

Путинга исталган мамлакатга ҳужум қилиш ваколати берилди

Давлат Думаси президентга россияликлар таъқибга учраётган мамлакатларга қўшин киритиш ваколатини берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

custom img

Қирғизистонда рус тилидаги қишлоқлар номи ўзгартирилади — Садир Жапаров

Мазкур жараённи 2027 йилгача якунлаш режалаштирилган.

custom img

Ҳинд океанида роҳинжа муҳожирлари қайиғи ҳалокатга учраб, 250 киши бедарак йўқолди

Шунингдек ҳодиса оқибатида бангладешликлар ва болалар ҳам бедарак йўқолган. Фожиа роҳинжаларнинг узоқ давом этаётган мажбурий кўчирилиши билан боғланмоқда.

custom img

Садир Жапаров аҳоли пунктларига шахслар номини беришни тақиқлади

Қирғизистон президентининг таъкидлашича, бундай масалалар жамиятда бўлиниш ва баҳсларга сабаб бўлмоқда.

custom img

Ҳормуз бўғозидаги танглик глобал озиқ-овқат инқирозига олиб келиши мумкин — БМТ

Бўғоз орқали юк ташиш тикланмаса, яқин ойлар ичида озиқ-овқат нархлари кескин кўтарилиши мумкин.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига Германиядаги ҳарбий музейга кириш таъқиқланди

Шунингдек, Россия, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон, Хитой, Шимолий Корея ва бошқа бир қатор давлатларга ҳам чеклов жорий этилган.

custom img

Макрон АҚШ ва Эронни Ҳормуз бўғозини очишга чақирди

Франция президенти шунингдек, Доналд Трамп ва Масъуд Пезешкианни Исломободда тўхтатилган музокараларни қайта бошлашга ундади.

custom img

АҚШ ва Эрон яқин кунларда тўғридан-тўғри музокараларни тиклаши мумкин — Reuters

Манбаларга кўра, Теҳрон музокараларнинг янги босқичига тайёр, АҚШ позицияси эса ҳали номаълум.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"