Ўзбекистон

Ҳарбий прокуратура органлари фаолияти такомиллаштирилади

Сенаторлар  “Прокуратура тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни кўриб чиқди.

Ҳарбий прокуратура органлари фаолияти такомиллаштирилади

 

Прокурорлар лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахсларни тайинлаш қоидаси ҳарбий прокурор ва транспорт прокурорига нисбатан ҳам татбиқ қилинмоқда.

 

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Прокуратура тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

 

Қайд этилишича, ҳарбий прокуратура органлари фаолияти билан боғлиқ ўзгаришлар қонунчиликда тўлиқ ўз аксини топмаган. Мазкур қонун билан айрим масалаларни ижобий ҳал этиш кўзда тутилган.

 

Ҳарбий прокуратура органларининг Қуролли Кучлар тизимида қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, шунингдек, ҳарбий прокуратура органларига ходимларни ҳарбий хизматга қабул қилиш, лавозимидан озод этиш ҳамда ҳарбий унвонлар беришни тартибга солувчи қўшимчалар киритилаётгани шулар жумласидандир.

 

Шунингдек, ҳарбий прокурор ва транспорт прокурорига нисбатан ёш цензи қўлланилмоқда, яъни Ўзбекистон бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахсларни тайинлаш қоидаси ҳарбий прокурор ва транспорт прокурорига нисбатан ҳам татбиқ қилинмоқда.

 

Сенаторларнинг фикрича, бу қонун мамлакат Қуролли Кучлар тизимида қонунийликни таъминлашга, шу жумладан, Қуролли Кучлар тизимида мамлакат хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашга доир қонучилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишига хизмат қилади.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"