Жаҳон

Афғонистонда гўзаллик салонлари ёпилди

Бу «Толибон»нинг махсус буйруғи билан амалга оширилгани айтилмоқда.

Афғонистонда гўзаллик салонлари ёпилди

 

Толибон Афғонистондаги барча сартарошхоналар ва гўзаллик салонларини ёпишни буюрди. Мамлакат расмийлари бизнесни тўхтатиш учун эгаларига бир ой вақт берди. Бу ҳақда ББС Афғонистондаги Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги вакилига таяниб, хабар бермоқда.

 

"Афғонистон сартарошлари ва гўзаллик салонлари қарор ҳақида биринчи бўлиб 2 июлдан бошлаб хабардор бўлган. Улар тақиқни бажаришлари учун бир ой муддат бор", — деди вазирлик расмийси.

 

ББС маълумотларига кўра, Толибон ҳукумати тақиққа нима туртки бўлганини ва салонлар ёпилгандан кейин аёллар учун қандай муқобил вариантлар мавжуд бўлишини тушунтирмаган. ОАВ хабарлари пойтахт Кобулдаги сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари аллақачон ёпила бошлаганини кўрсатди.

 

“Толибон афғон аёлларини энг оддий инсон ҳуқуқларидан маҳрум қилмоқда. Бу қарор билан улар аёлларнинг бошқа аёллар билан ишлаш имкониятини тортиб олишади. Бу хабарни эшитиб, мен бутунлай ҳайратда қолдим. Кўриниб турибдики, «Толибон»нинг аёл танасига эътибор қаратишдан бошқа сиёсий режаси йўқ. Улар ижтимоий ҳаётнинг барча даражаларида аёлларни йўқ қилишга ҳаракат қилмоқдалар ”, — деди афғон аёл ББСга аноним равишда.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"