Ўзбекистон

Бош прокуратура томонидан ёқилғи-энергетика соҳасида 327 млрд сўм зарар ундирилгани маълум қилинди

Шунингдек, 27,5 млрд сўмлик бюджет пуллари талон-торож қилинишининг олди олинган

Бош прокуратура томонидан ёқилғи-энергетика соҳасида 327 млрд сўм зарар ундирилгани маълум қилинди

 

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлигида прокуратура органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирокида бош прокуратура ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда маълум қилинишича, прокуратура органлари томонидан ўтган ярим йилда аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари 91 мингдан ортиқ назорат ҳужжатларини қўллаш орқали бартараф этилган, 225 минг нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланган. Шунингдек, дастлабки тергов давомида айбдор шахслардан фуқароларга ва давлат манфаатларига етказилган 1,3 трлн сўмлик зарарнинг ундирилиши таъминланган.

 

Қайд этилишича, ёқилғи-энергетика соҳасида ўтказилган 113 мингта рейд тадбирлари давомида, 31 мингдан ортиқ ноқонуний ҳолатлар фош этилиб, 327 млрд сўм зарар ундирилган.

 

Бундан ташқари, прокурор назорати тадбирлари давомида давлат дастурларига киритилган 6 003 та объектни ўз муддатида фойдаланишга топширилиши, 1,4 трлн сўм маблағлар тежалиши, 27,5 млрд сўмлик бюджет пуллари талон-торож қилинишининг олди олиниши таъминланган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"