Жаҳон

«НАТО билан тўқнашувга тайёрмиз» — Путин

Сўнгги ҳафталарда россиялик қирувчилар ва Америка дронлари ўртасида хавфли тўқнашувлар кескин кўпайди.

«НАТО билан тўқнашувга тайёрмиз» — Путин

 

Президент Владимир Путин Сурияда Россия ва НАТО давлатлари ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашув бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Москва ҳар қандай сценарийга тайёр эканини айтди. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Россияда буни ҳеч ким хоҳламайди.

 

«Биз ҳар доим ҳар қандай сценарийга тайёрмиз, лекин бу ерда ҳеч ким НАТО билан урушни хоҳламайди», — деб жавоб берди Путин Россия-Африка саммити якунлари бўйича матбуот анжуманида НАТО ҳарбийлари билан тўқнашув эҳтимоли ҳақидаги саволга.

 

Шунингдек, Россия президентининг таъкидлашича, НАТО Америка томонининг ташаббуси билан авваллари можароларнинг олдини олиш учун яратилган. 

 

«Маълум бўлимларимиз раҳбарлари бир-бири билан бевосита мулоқот қилади ва ҳар қандай инқирозли вазият бўйича маслаҳатлашиш имкониятига эга. Бу ҳеч ким ҳеч қандай тўқнашувни хоҳламаслигидан далолат беради. Лекин агар буни биз эмас, кимдир хоҳласа, биз тайёрмиз», — деди Путин.

 

Қўшма Штатлар ва Россия сўнгги ҳафталарда россиялик қирувчилар ва Америка дронлари ўртасидаги хавфли тўқнашувларда мунтазам равишда айбловлар алмашиб келмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, биргина июнь ойида АҚШ бошчилигидаги коалиция учувчисиз учиш ва авиация билан боғлиқ 315 та қоидабузарликка йўл қўйган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"