энг долзарб

Миллий гвардия ходими томонидан зўрланган 13 яшар қиз иши судда кўрилади

Оила таҳририятга мурожаат қилганидан сўнг бу ҳақда барча оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган.

Миллий гвардия ходими томонидан зўрланган 13 яшар қиз иши судда кўрилади

 

Жорий йилнинг баҳор фаслида Тошкент вилоятида 13 ёшли қиз Миллий гвардия ходими томонидан бир неча йил аввал зўрлангани ҳақида хабар берилганди. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича иш судга оширилди. Бу ҳақда “Сукут сақлама” (Nemolchi.uz) лойиҳаси маълум қилди.

 

Хабарда айтилишича, қизнинг номусига теккан Ш.Шарипов у пайтда тизимда фаолият юритмаган, кейинчалик эса Миллий гвардияга ишга кирган.

 

“Икки йил давомида иш судгача етиб бормаган. Жиноят иши даъво муддати ўтиб кетгани ва далиллар йўқлиги важи билан ёпиларди. Иш Қибрай туман прокуратураси, Ҳарбий прокуратура, Бош прокуратурага оширилди. Сенаторлар ва Болалар омбудсманига ҳам мурожаат қилганмиз. Ҳаммаси беҳуда”, деган қизнинг оиласи Nemolchi.uz лойиҳасига.

 

Оила лойиҳа таҳририятига мурожаат қилганидан сўнг бу ҳақда барча оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган. Шундан сўнг янги жиноят иши қўзғатилган.

 

Иш ўта муҳим ишлар бўйича катта терговчи, Тошкент вилояти прокуратураси ўта оғир жиноятлар бўйича бўлим бошлиғи Қосимов Азаматга топширилган. Терговчи доимо жабрланувчининг оиласи билан алоқада бўлган, жиноятчининг айбини исботлаш учун барча гувоҳларни чақирган ва терговга ёрдам бериши мумкин бўлган майда деталларни ҳам инобатга олган.

 

Қўшимча қилинишича, жорий йилнинг 29 июль куни тергов ҳаракатлари якунланиб, дастлабки суд мажлислари ўтказилган.

 

“Одил судловдан умид қиламизки, вақт йўқотилганига қарамай, жиноятчи жазоланади. Токи келажакда бундай жиноятлар такрорланмаслиги ва сукут, қўрқитиш ва ёлланма адвокатларнинг кўплиги ниқоби остида зўравонлик жазосиз қолмайди”, дейилади хабарда.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.