Ўзбекистон

Гўдакни қачон она сутидан ажратиш мумкин?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Гўдакни қачон она сутидан ажратиш мумкин?

 

Она сути — гўдакнинг соғлом улғайишида бебаҳо озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни юқумли хасталиклардан ҳимояловчи иммун таначалар, ҳазм жараёнини яхшиловчи ферментлар ҳамда бошқа кўплаб фойдали элементлар мавжуд.

 

Аммо барибир эртами-кеч эмизикли аёллар болакайни она сутидан ажаратиш билан тўқнаш келади. Баъзи кичкинтойлар бу даврдан осон ўтсалар, айримларда эса ўрганган одатидан воз кечиш бироз қийин кечади. Хўш, бу вазиятда оналар қандай йўл тутишлари лозим?

 

Мутахассис фикрича, болани 6 ойгача кўкрак сути билан парваришлаш шарт. Агар гўдак 2 ёшгача эмизилса, у турли касалликлардан ҳимояланади.

 

Бундай болаларнинг жисмоний ва ақлий салоҳияти яхши ривожланади. Шу билан бирга, иммунитети мустаҳкам бўлиб, уларнинг қандли диабет, лейкоз, меъда фаолияти билан боғлиқ турли хил касалликларга чалиниш хавфи нисбатан камаяди.

 

Афсуски, баъзи аёллар 1 ёшдан ўтгандан кейин болани эмизиш бефойда деб ўйлайди. Ваҳоланки, айнан 1 ва 2 ёш оралиғида кичкинтой организми учун она сути жуда зарур. Шу сабабдан ҳар доим уларга бу пайтда ўз фарзандларини кўкрак сути билан озиқлантириши лозимлигини уқтирамиз.

 

Кичкинтойни кўкракдан ажратиш она ва боланинг ўзаро муносабатларидаги муҳим босқич. Шу боис масалага анча эҳтиёткор ёндашиш лозим.

 

Мисол учун, унга қўшимча овқат беришни 6-8 ойликдан бошлаб, бу вақтда эмизишлар сонини аста-секин камайтириб бориш, бунинг ўрнига эса оз-оздан қўшимча овқат бериб борилиши мақсадга мувофиқ. Бу эса гўдакни она сутидан ажралишини осонлаштиради.

 

Шу билан бирга, кичкинтойнинг эътиборини бошқа нарсаларга жалб қилиш, у билан кўпроқ жисмоний ва психологик алоқада бўлиш зарур. Кўпи билан икки хафта мобайнида сутдан чиқаришга эришиш мумкин.

Гўдак инжиқланиб, эмишни истаса, унга тайёр бўтқа, нимтатир ширин чой ёки мевали шарбатлар бериш тавсия қилинади.

 

Кўпчилик оналар дилбандини яқин қариндошиникига бериб, уни эмизишдан чиқармоқчи бўлади. Бироқ бу уначалик тўғри усул эмас. Аксинча, дилбандининг ёнида бўлиб, кичкинтой ҳаётидаги бу ўзгаришни у билан бирга қарши олиш фарзанднинг келажак ҳаёти учун муҳим.

 

Энг яхши муддат болани куз ва баҳор фаслида кўрак сутидан ажратиш мумкин. Ёзда эса она сути болкайни турли хил меъда инфекцияларидан ҳимоялайди.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"