Ўзбекистон

Қудратли давлатлар энди Ойни эгаллаш пойгасига киришди

Нега Ойнинг жанубий қутби барчани қизиқтирмоқда?

Қудратли давлатлар энди Ойни эгаллаш пойгасига киришди

 

Сўнгги вақтларда Ой сайёрасида тадқиқот ўтказишга кўплаб мамалакатлар енг шимарган. Қайсидир маънода бу борада ҳам кучли рақобат авж олган дейиш мумкин. Россия, Европа, АҚШ узоқ йиллардан бери ким ўзарга ўйнаётган «пойга»да энди Ҳиндистон ҳам фаоллашмоқда.

 

Ҳиндистоннинг «Чандраяан-3» аппарати Ер сунъий йўлдошига қўнди. Қўниш Ойнинг жанубий қутби яқинида амалга оширилган. Энди мутахассислар тизимларнинг ишлашини tekshirishadi.Bu учинчи ракета юборилишидир. «Чандраяан-1» эса 2008 йилда ишга туширилган. 11 йилдан сўнг «Чандраян-2» йўлга чиқди. Бироқ қўниш муваффақиятсиз якунланди, модул ой юзасига урилганда қулаб тушди. Экспедиция, шунингдек, Ойга учувчи қурилмани етказиб беришни ҳам ўз ичига олади. Муваффақиятли бўлса, Ҳиндистон сунъий йўлдошга муваффақиятли қўнишни амалга оширган 4-давлатга айланади. Ҳозирча бу ишни фақат АҚШ, Хитой ва СССР уддалади.

 

Хитой ҳам Ой ресурсларини ривожлантириш ниятида. АҚШнинг ҳам узоқ муддатли режалари бор.  Охирги йилларда, айниқса, кўплаб космик компаниялар Ойнинг жанубий қутбли ҳудудларини нишонга олди.

 

Аслида  Ой пойгаси 1970 йилларда бошланган. Кейин у тўхтаб қолди. Аммо Совуқ уруш тугаши билан космик кучлар уни яна давом эттирдилар. Вақт ўтиши билан янги миссиялар пайдо бўлди.

 

Эслатиб ўтамиз, «Чандраяан-3»нинг қўниши Россиянинг «Луна-25» аппаратини Ер сунъий йўлдошига қўндиришга бўлган муваффақиятсиз уринишидан бир неча кун ўтиб амалга оширилди. Роскосмос маълумотларига кўра, аварияга модулнинг лойиҳадан ташқари орбитага чиқиб кетгани сабаб бўлган. Сабабларига ойдинлик киритиш учун махсус комиссия тузилади. Маълумот учун, ушбу парвоз Россиянинг замонавий тарихидаги биринчи Ой миссияси эди. Аввалги миссия 47 йил олдин амалга оширилган эди. Мазкур лойиҳа деярли 10 йил давомида ишлаб чиқилган. Сунъий йўлдош ва айланма фазони ўрганиш режалаштирилган эди. Юрий Борисов, Роскосмос бош директори: “Соат 14:57 да космик кема билан алоқа узилди. Алоқани тиклашга уринишлар муваффақиятсиз тугади. Дастлабки баллистик ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, тузатувчи двигателларнинг нотекис ишлаши туфайли космик кема очиқ ой орбитасига ўтди ва ҳақиқатда Ой юзасига қулаб тушди. Ҳеч қачон бу дастурни тўхтатмаслик керак. Бу нотўғри қарор бўлади. Дарҳақиқат, барча технологияларни янгидан, албатта, янги техник даражада ўзлаштириш керак, аммо ҳеч ким бундай миссияларнинг 100 фоиз бажарилишини кафолатламайди”, дейди мутахассис.

 

Агар оғир вазнлилар ҳақида гапирадиган бўлсак, масалан, Хитой 2030 йилгача Ойга тайконавтларни юбориш ниятида. Ҳозир Хитой ракета ва космик кемаларни фаол ривожлантирмоқда. Одамларни тайёрлаш миссиядан 3 йил олдин бошланади. Парвоз 2030 йил 10 март куни амалга оширилиши мумкин. Яқинда ракета муваффақиятли синовдан ўтказилди. Ёқилғи сифатида суюқ водород, кислород ва керосин ишлатилади. Тахминларга кўра, Пекин иккита ракетани ишга тушириши мумкин. Улардан бири ой модулини юбориш учун мўлжалланган, иккинчиси эса бошқариладиган космик кема учун. Иккала қурилма ҳам орбитага жойлашади, шундан сўнг астронавтлар қўниш модулига ўтади. Қўнгандан сўнг тайконавтлар Ой юзасидан намуналар йиғиб, Ерга қайтиб кетишади. Ронг Йи, ракета конструктори бу ҳақда шундай дейди:

 

“Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари тизимли ва тез суръатлар билан олиб борилмоқда. Ракетанинг ўзига хос хусусияти заҳарли бўлмаган экологик тоза ёқилғидан фойдаланишдир. Албатта, бошқариладиган қўниш учун энг катта талаб - ракета катта юк  кўтаргичга эга бўлиши керак. У 27 тоннага тенг. Бу «Чангзҳенг-5» дан уч баравар кўп”.

 

Америка Қўшма Штатларининг ҳам бундан кам бўлмаган амбицияли мақсадлари бор. НАСА директори Билл Нелсон ҳатто агентлик Ойда қолишини эълон қилди.

 

“Ернинг табиий сунъий йўлдошига қўниш, келажакда Марсга бехатар бориш имконини беради.  Артемида дастури 2024 йил охиригача Ойга биринчи аёл ва эркакни юборишга мўлжалланган.

 

Эсингизда бўлсин, биз Ойга қайтамиз. Биз жанубий қутбга борамиз. Яқин келажакда, эҳтимол, бу йил Жанубий қутбга қўнадиган бир нечта космик кемаларни кўрамиз, тахминан 2 та, эҳтимол бошқа мамлакатлардан. Шундай қилиб, Ойга қизиқиш янгиланди. Чунки у ерда сувнинг элементлари мавжуд”, дейди НАСА директори Билл Нелсон.

 

Ҳатто Аполлон 11 қўнишидан олдин ҳам Ойда сув бўлиши мумкин деб тахмин қилинган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, америкалик астронавтлар олиб келган намуналарда водород бўлган. Кичик кратерларда сув музининг мавжудлиги белгиларини Ҳиндистоннинг «Чандраян-1» ҳам аниқлаган.  Олимларнинг фикрича, бу Ойдаги вулқонлар, кометалар ёки астероидлар ўтмишда қолдириши мумкин бўлган излар ҳақида кўпроқ маълумот беради, шунингдек, океанларнинг келиб чиқишига бироз ойдинлик киритади. Етарли миқдорда сув музи ичимлик суви манбаи бўлиб хизмат қилиши ва қазиб олиш жараёнида ускуналарни совитиш учун ишлатилиши мумкин.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.