Ўзбекистон

Ўзбекистонда пахта қуллиги тугади, терим энди «жазо» эмас

Италиянинг Corriere della Sera нашри Ўзбекистонда пахта терими бошланаётгани ҳақида ёзиб, далада мажбурий меҳнатга барҳам берилганини эътироф этди.

Ўзбекистонда пахта қуллиги тугади, терим энди «жазо» эмас

 

Италиянинг Corriere della Sera нашри Ўзбекистонда пахта терими бошланаётгани ҳақида ёзиб, далада мажбурий меҳнатга барҳам берилганини эътироф этди.

 

Бир неча кундан сўнг Ўзбекистонда пахта терими бошланади, бу амалиёт ўнлаб йиллар давомида мажбурий меҳнат бўлиб келган, ўғит ва пестицидлар эса тупроққа зарар етказган, дейилади мақола бошида. Пахта плантацияларини суғориш мақсадида Амударё оқимининг ўзгариши сув сатҳининг камайишига олиб келди — Орол денгизи аста-секин қуриди. Унинг ўрнини Оролқум чўли эгаллади, илгари пахта далаларида гербицидлар интенсив ишлатилгани сабаб ҳозир чўл қумларида ифлослантирувчи моддалар мавжуд. Ғарб ва шарққа эсадиган шамоллар қумларни олис масофаларга олиб кетади. Қумдаги пестицидлар Россияда, Норвегия ўрмонларида, Гренландия музликларида ва ҳатто Антарктидадаги пингвинларнинг қонида топилган.

 

Совет даврида, яъни 1991 йилгача пахта плантациялари икки миллион гектардан ортиқ майдонни — Ўзбекистондаги экин майдонларининг 98 фоизини эгаллаган. Йиллик ишлаб чиқариш тахминан 4,5 миллион тонна пахта хом ашёсини ташкил этган, яъни СССРдаги умумий ишлаб чиқаришнинг 60 фоизидан ортиқ.

 

Пахта Ўзбекистон аҳолиси учун жазо ҳам эди, чунки ярим миллион катта ёшли аҳоли, икки миллион болалар ҳосилни териб олишга мажбур бўларди, дейилади мақолада. “Ҳамма пахта теримига тайёр” шиори остида далага чиқиш асосий вазифа бўлган, бундан қочишга имкон йўқ эди. Бошқа барча ишлар ортга ташланган. Университетлар, мактаблар ва касалхоналар ёпилган. Шифокорлар, ҳамширалар, ўқитувчилар ва талабалар енг шимариб, пахтага чиқишга мажбур бўлган. Вилоятлар ўртасидаги мусобақада бутун ўзбек жамияти иштирок этар, бу мусобақа маҳаллий телевидение орқали ҳам намойиш этиларди. Оқ олтинни энг кўп терган вилоят ғолиб деб топиларди.

 

Яқин ҳафталарда Ўзбекистоннинг пахта далаларида на шифокорлар, на ўқитувчилар ва университет профессорлар, на болалар бўлади. Халқаро меҳнат ташкилоти (Женевада жойлашган ХМТ) Жаҳон банки билан ҳамкорликда ўтказган текширувга мувофиқ, 2021 йилги ишлаб чиқариш циклида Тошкент ниҳоят мажбурий меҳнатга барҳам беришга муваффақ бўлди. ХМТ маълумотлари эълон қилиниши билан бир вақтда жаҳоннинг энг йирик тўқимачилик компаниялари ўзбек пахтасига бойкотни олиб ташлади ва Марказий Осиёда Ўзбекистон учун янги имкониятлар эшиги очилди.

 

Сентябрь ойининг ўрталаридан декабрь ойининг охиригача пахта терими энди мажбурият бўлмас экан, бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг бу борадаги ишларга садоқатини ифодалайди, дейди Италия газетаси. 2016 йилдан бери ҳокимиятда бўлган Мирзиёев ХМТнинг мажбурий ва болалар меҳнатига қарши конвенция сини дарҳол ратификация қилди, сўнг асосий эътиборни иқтисодиётни либераллаштириш ва қўшни давлатлар билан дипломатик муносабатларни яхшилашга қаратди.

 

Бугун Ўзбекистон деҳқонлари ўзлари хоҳлаган маҳсулот етиштириши, ҳаттоки маҳсулотини экспорт қилиши мумкин. Ерга ишлов бермоқчи бўлганлар, пахта теришни истаганлар буларни ҳақ эвазига бажаради. Кейинги йилларнинг яна бир янгилиги – кластерлар, яъни вертикал ишлаб чиқариш бўлинмалари пахта етиштиришдан бошлаб, пахта толаси, газлама, сўнгра экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқаришмоқда. Ўзбекистон энди пахтани эмас, кўпинча Ғарбнинг йирик компаниялари бренди туширилган тайёр маҳсулотларни экспорт қилмоқда.

custom img

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

custom img

Хурмузда музокаралар тўхтаб қолди: нефть бозори яна хавотирда

Омон воситачилигида Хурмуз бўғозида денгиз қатновини тартибга солиш бўйича ўтказилиши режалаштирилган учрашув қолдирилди. Бу қарор минтақадаги кескинлик ва жаҳон энергетика бозоридаги хавотирларни яна кучайтирди.

custom img

Аҳоли мурожаатлари эътиборсиз қолдирилди: 151 нафар мансабдор ишдан бўшатилди

Бандлик, маҳалла, МИБ, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида мурожаатлар билан ишлашда энг кўп камчилик аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"