Ўзбекистон

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар ва туман ҳокимликлари, шаҳар бошқармалари ҳамда уларга қарашли бўлинмаларда иш вақтини соат 8:00 дан 17:00 гача белгилашни таклиф қилмоқда.

 

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

 

Ҳокимлик маълумотига кўра, ҳозирда кўплаб ижтимоий муассасалар, айрим давлат ташкилотлари ҳамда корхона ва ташкилотларда иш куни соат 8:00 да бошланади. Шу сабабли шаҳар ҳокимлиги ва унга қарашли хизматларнинг ҳам фуқароларга шу вақтдан бошлаб хизмат кўрсатишга тайёр бўлиши таклиф қилинмоқда.

 

Қайд этилишича, иш жадвалларини уйғунлаштириш бир нечта идора иштирокини талаб қиладиган масалаларни тезроқ мувофиқлаштиришга ёрдам беради.

 

Шунингдек, Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан ўтказилган транспорт оқимлари таҳлили ва моделлаштириш натижаларига кўра, ташкилотларда иш бошланиш вақтларини тақсимлаш эрталабки тиғиз пайтларда йўл тармоғига тушадиган юкламани камайтириши мумкин.

 

Янги иш графиги жорий этилган тақдирда, тушлик вақти ҳам унга мос равишда ташкил этилиб, кун давомида транспорт оқимлари ва умумий овқатланиш объектларига тушадиган юкламани бир маромда тақсимлаш кўзда тутилмоқда.

 

Якуний қарор қабул қилинишидан олдин Тошкент аҳолиси ўртасида сўровнома ўтказилмоқда. Таклиф аҳоли томонидан қўллаб-қувватланса, у белгиланган тартибда касаба уюшмалари ташкилотлари билан келишиш учун киритилади.

 

Сўровнома натижалари 28 август куни сарҳисоб қилинади.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.