Ўзбекистон

Самарқанд 2025 йил Ислом дунёси маданият пойтахти деб тасдиқланди

Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.

Самарқанд 2025 йил Ислом дунёси маданият пойтахти деб тасдиқланди

 

Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.

 

Таъкидланишича, 25 сентябрь куни Қатарда XXII Ислом дунёси маданият вазирларининг “Ислом оламида маданий тадбирларнинг янгиланиши томон” мавзусидаги 12-конференцияси ўз ишини бошлади. Унда маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам иштирок этмоқда.

 

 

Конференция кун тартибида дунё маданий сиёсатининг етакчи тамойиллари ва барқарор ривожланиш кўрсаткичлари, ислом оламида инсониятнинг барҳаёт бойликлари ва анъанавий билимларини қадрлаш, маданий бойликларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишга оид қатор масалалар муҳокама қилинди.

 

“Энг муҳими, конференция доирасида 2025 йил Самарқанд Ислом дунёси маданият пойтахти деб тасдиқланди. Бу мақом бизга яна бир карра дунёга маданий меросимизни намоён этиш имконини тақдим этади”, — деб ёзди вазир. 

 

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ушбу маскан Иорданияда энг эъзозланадиган тарихий-диний ёдгорликлардан бири ҳисобланиб, ислом маънавий меросида алоҳида ўрин тутади.

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи икки мамлакат бизнес форумида иштирок этди.

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат ташрифи доирасида жами 19 та икки томонлама ҳужжат қабул қилинди ва имзоланди.

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева бу каби ташаббусларнинг хотин-қизлар бандлиги ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги аҳамиятини қайд этди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Имтиёзли савдо битимини имзолаш, ўзаро савдо ҳажмини келгусида 500 миллион долларга етказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида таълим хизматлари ҳажми 34,8 триллион сўмга етди.

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий чора кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди.