Ўзбекистоннинг Британиядаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда
Саид Рустамов бу лавозимда 2019 йил октябридан бери ишлаб келаётганди.

Ўзбекистоннинг Британиядаги элчиси Саид Рустамов дипломатик миссиясини якунламоқда. 12 октябрь куни у Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари лорд Тариқ Аҳмад билан учрашди.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари элчига икки давлат ва халқлар ўртасидаги очиқ, конструктив ва дўстона муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирган.
Элчи ва Британия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигининг бугунги кун тартиби ва уни кенгайтириш истиқболларини ҳам муҳокама қилди.
Саид Рустамов 2019 йил октябрь ойида Буюк Британиядаги элчи лавозимига киришган эди. Бунгача у Исроилдаги элчихонага, Ташқи ишлар вазирлигининг қатор бўлимларига раҳбарлик қилган, АҚШдаги элчи ўринбосари ва ташқи ишлар вазири ёрдамчиси бўлган.







