Самарқандда Жаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилиши ўтказилади
Унда 79 нафар туризм вазири иштирок этади.

16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида илк бор Жаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда "ЎзА" хабар бермоқда.
Қайд этилишича, тадбирда 128 та мамлакатдан 1 мингдан зиёд иштирокчи, шу жумладан 79 нафар туризм вазири, 24 нафар вазир ўринбосари келиши кутилмоқда.







