Ўзбекистон

Ўзбекистон янги халқаро транспорт йўлагини барпо этишда қатнашади

Ушбу йўлак транзит ташувлари ва мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантиради.

Ўзбекистон янги халқаро транспорт йўлагини барпо этишда қатнашади

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ташаббуси билан Қозоғистон – Туркманистон – Эрон – Туркия Республикаларининг транспорт вазирлиги ҳамда темирйўл соҳаси вакиллари ўртасида видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказилди.

 

Учрашувда “Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия – Европа” халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзолаш билан боғлиқ жараёнларни жадаллаштиришга қаратилган муҳим масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, давлатлар ўртасида халқаро транспорт ва транзит йўналишини ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.

 

Томонлар “Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия – Европа” халқаро транспорт коридорини ривожлантириш барча учун бирдек манфаатли эканлигини, ушбу йўлак транзит ташувлари ва мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш учун янги имкониятлар очишга хизмат қилишини таъкидлади.

 

Ушбу ҳамкорликнинг умумий мақсади минтақада савдони ривожлантириш, халқаро юк ташувлар ҳажмини ошириш, транзит ташувлари ва ундан тушадиган тушумларни кўпайтиришдан иборат. Учрашувда муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида томонлар келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олди.

 

custom img

Тошкентда 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида экотуризм саммити ўтказилди

Тадбирнинг асосий қисми туризм бозоридаги янги ҳамкорларни жалб қилиш ва Ўзбекистоннинг экотуризм, тоғ, гастрономик ҳамда бошқа йўналишларини хорижий бозорларда тарғиб этишга қаратилди.

custom img

Битурувчиларнинг олий таълимдан кейинги тақдири нима бўляпти?

Ўзбекистонда илк маротаба Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан “Битирувчилар сифати индекси” натижалари эълон қилинди. Унда республика миқёсидаги 170 та олий таълим муассасалари битирувчиларининг иш билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинган.

custom img

Саида Мирзиёева Пекиндаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Хитойнинг бир асрлик тараққиёт йўлини акс эттирувчи мажмуа ҳақидаги таассуротларини билдирди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 558 нафар ватандош давлат мукофотлари билан тақдирланди

Маросимда Шавкат Мирзиёев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан ҳам учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"