Ўзбекистон

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 558 нафар ватандош давлат мукофотлари билан тақдирланди

Маросимда Шавкат Мирзиёев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 558 нафар ватандош давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ ватандошларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

 

Тадбирда давлат раҳбари йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклади.

 

 

Президент таъкидлаганидек, мустақиллик йилларида мамлакатда амалга оширилган ўзгаришларнинг ҳақиқий муаллифи меҳнаткаш ва олижаноб халқдир. Фермер ва деҳқонлар, устозлар, шифокорлар, олимлар, саноатчи ва тадбиркорлар, қурувчи ва архитекторлар, маданият, санъат ва спорт соҳаси вакиллари, давлат хизматчилари, нуронийлар, маҳалла фаоллари, ҳарбийлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот ходимларининг меҳнати алоҳида қайд этилди

 

 

Сўнгги ўн йилда мамлакатга 160 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестиция кириб келгани, иқтисодиёт ҳажми 2,5 баробардан зиёд ошгани таъкидланди. Жорий йилда ялпи ички маҳсулот ҳажмини 180 миллиард доллардан ошириш мақсад қилинган.

 

 

Шунингдек, саноат, сервис ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 5 миллион 700 мингта доимий иш ўрни яратилгани қайд этилди.

 

 

Давлат ва хусусий сектор иштирокида 1 миллион 500 минг ўринли мактаблар, 342 минг ўринли мактабгача таълим ташкилотлари ва 62 минг ўринли шифохоналар барпо этилган. 83 минг километр умумий фойдаланишдаги ички йўллар қурилган ва таъмирланган. 8 миллион аҳоли яшайдиган хонадонларга илк бор марказлашган ичимлик суви етказиб берилган, яна 11,5 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшиланган. Ўтган ўн йилда 650 минг оила янги уй-жойга эга бўлган.

 

 

Тадбирда ана шу ўзгаришларга муносиб ҳисса қўшаётган 558 нафар фидойи инсон мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан юксак давлат мукофотлари билан тақдирлангани маълум қилинди.

 

 

Мукофотланганлар орасида Хоразм вилоятида кўп йиллар давомида бунёдкорлик ишларига ҳисса қўшиб, бугун нуронийларга бошчилик қилаётган Рустам Султонов, Сурхондарёда чўлларни ўзлаштириш ва деҳқончиликни ривожлантиришга умрини бағишлаган меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбонов бор.

 

 

Бекобод металлургия комбинатида узоқ йиллардан буён пўлат эритувчи бўлиб ишлаётган Ғуломжон Туронов “Хизмат кўрсатган саноат ходими” фахрий унвони билан тақдирланган.

 

 

Пахтачилик ва ғаллачиликда юксак натижаларга эришган наманганлик Илҳом Зиёвуддинов, пиллачиликда юқори ҳосил олаётган бухоролик Жамила Худойбердиева, чорвачиликда илғор технологияларни жорий этиб, наслчиликни ривожлантираётган қорақалпоғистонлик Эсенбай Айтимуратов ҳамда сув йўқотишларини камайтириш ва энергия тежамкор тизимларни татбиқ этишга ҳисса қўшаётган самарқандлик ирригатор Асланқул Каримқуловнинг меҳнати ҳам муносиб эътироф этилган.

 

 

Президент давлат мукофотини олган ҳар бир инсоннинг меҳнати ва кўрсатган жасорати алоҳида эътирофга муносиб эканини таъкидлади.

 

 

Маросимда давлат раҳбари мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Имтиёз 1–30 ноябрь кунлари амал қилади.

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Талабларга мослашиш учун иссиқхоналарга муддат берилган, экологик модернизация харажатларининг бир қисми эса давлат томонидан қопланади.

Тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабасиз ўтказиш тарғиб қилинмоқда

Тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабасиз ўтказиш тарғиб қилинмоқда

Ёшлар ўртасида профилактика ишларини кучайтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда спорт ва касб-ҳунарга кенг жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Президент фармонига кўра, ходимлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги хизматлари учун тақдирланади.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Ҳаво сифати халқаро индекс бўйича “ноқулай” даражага етиши мумкин.

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Кўргазмада болаларнинг хавфсизлиги, таълим олиши, ижтимоий ҳимояси ва келажагини танлаш имконияти каби масалалар ёритилди.

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

2027 йил 1 январдан лифтлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатишнинг янги тартиби кучга киради.