Ўзбекистон

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

 

Ўзбекистонда давлат ижтимоий суғуртаси доирасидаги айрим нафақаларни тайинлаш ва тўлашнинг янги тартиби жорий этилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

 

Янги тартибга кўра, ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик (касаллик) нафақалари тайинлангач, тегишли маблағлар фуқаронинг “Baraka” ижтимоий картасига тўғридан тўғри ўтказилади.

 

Агар фуқаронинг “Baraka” ижтимоий картаси мавжуд бўлса, нафақа маблағлари қўшимча ариза ёки мурожаатларсиз автоматик равишда картага ўтказилади. Бунда банкка бориш, алоҳида ҳисоб рақами очиш ёки қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш талаб этилмайди.

 

“Baraka” картаси мавжуд бўлмаган фуқаролар учун эса нафақа тайинлангач, “Baraka” мобил иловаси орқали виртуал ижтимоий карта автоматик равишда очилади. Тайинланган маблағлар ушбу виртуал картага ўтказилади.

 

Фуқаро “Baraka” мобил иловаси орқали ижтимоий карта ва унга келиб тушган нафақа маблағлари ҳақидаги маълумотларни кузатиб бориши мумкин.

 

Шунингдек, жисмоний пластик карта зарур бўлган тақдирда, уни мобил илова орқали буюртма қилиш мумкин. Касаллик нафақаси тайинланган фуқароларга “Baraka” ижтимоий картаси бепул расмийлаштирилади.

 

Янги тартиб нафақа олиш жараёнини соддалаштириш, ортиқча мурожаат ва ҳужжатбозликларнинг олдини олиш ҳамда ижтимоий суғурта хизматларини рақамлаштиришга қаратилган.

 

Фуқароларга нафақа тайинланганидан сўнг “Baraka” мобил иловасини текшириб, карта ва тўловлар ҳақидаги маълумотларни кузатиб бориш тавсия этилади.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.