Сурхондарёда шифокор ва ўқитувчилар учун уй қурилади
Тураржойлар 2024 йилда фойдаланишга топширилади.

Сурхондарёда шифокор ва ўқитувчиларга уй совға қилинади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида кўп йиллик меҳнати билан ёш авлодни вояга етказиш, аҳоли саломатлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшаётган энг илғор ўқитувчи ва шифокорлар учун уй-жойлар қурилишига старт берилди. Турар жойлар 2024 йил март ойида фойдаланишга топширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ самарқандлик тадбиркор устозлар байрамида ўз ўқитувчисига икки хонали уй совға қилганди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ушбу видеони Telegram каналига жойлаб, бундан жуда хурсанд бўлганини билдирган.







