2025 йилдан “Тошкент–Хива” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади
2026 йилдан ушбу йўналиш Нукус шаҳригача узайтирилади.

2025 йилдан бошлаб “Тошкент–Хива” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессиясидаги нутқида маълум қилди.
“Тошкент–Самарқанд” ва “Навоий–Бухоро” йўналишлари учун яна 6 та тезюрар поезд олиб келинади.
Шунингдек, 600 километр қўшимча темир йўллар қурилади.
2025 йилдан бошлаб “Тошкент–Хива” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади. 2026 йилдан эса ушбу йўналиш Нукус шаҳригача узайтирилади.







