Жаҳон

Европа нега COVID-19 дан ваҳимада?

Вирус билан касалланганлар сони яна ошаётгани эълон қилинди.

Европа нега COVID-19 дан ваҳимада?

 

Европа касалликлар назорати ва профилактикаси маркази Европа мамлакатларининг ярмидан кўпида COVID-19 билан касалланганлар сони ошаётганини эълон қилди. Айрим давлатларда шифохонага ётқизилаётганлар сони ҳам ошган.

 

Ёз мавсуми тугаб, шамоллаш мавсуми бошланиши фонида Европа давлатлари ҳукуматлари коронавирусга қарши қайта эмланишни тавсия қилмоқда.

 

Эмлаш кампанияси учун вируснинг Omicron субвариантига қарши вакцина ишлаб чиқарилди. Олимлар вируснинг бу тури қитъада етакчилик қилаётганини айтмоқда.

 

Янги вакцина бепул бўлиб, 65 ёшдан катталар, иммунитети паст ва ҳомиладор аёлларга тавсия қилинмоқда.

 

Роберт Кох номидаги Германия институти эса оғир касалликлар ривожланиши хавфи бўлган одамларга COVID-19'га қарши вакциналарни ҳар йили олишни тавсия қилмоқда. Сентябрь ойида Германия соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербах ҳам вакцинанинг бустер дозасини олиб намуна кўрсатди.

 

Испания ҳам қишки мавсум учун эмланиш бўйича тавсияларини янгилади. Унга кўра, 60 ёшдан катта, қариялар уйида яшовчилар ёки иммунитети паст одамлар ва ҳомиладор аёллар коронавирус ва гриппга қарши эмланиши тавсия этилган.

 

Нидерландия аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларини эмлашни бошлади. Вакцинани хавф гуруҳига кирувчилар ҳам олиши мумкин.

 

Польша апрель ойиданоқ бустер дозанинг бешинчисини оғир касалликлари бўлган одамлар ва тиббиёт ходимларига юборишни бошлаган.

 

Болгарияда эса омикроннинг ХВВ вариантига қарши эмлаш бошланди.

 

Қишки мавсумда COVID-19 яна диққат марказига чиқишига сабаб - грипп ва шамоллашнинг хам кўпайишидир. Бир вақтда алангаланган учта вирус эса касалхоналар тўлиб кетишига сабаб бўлади.

 

Бу йилдан бошлаб Европа давлатлари коронавирусга тест ижобий натижа берса, мажбурий изоляцияни бекор қилaди. Жумладан, Нидерландия ҳукумати бу қадамни касаллик фақат оз миқдордаги беморларда оғир кечиши билан изоҳлади. Ҳукуматлар изоляцининг ўрнига соғлом ақл билан тафаккур қилган ҳолда уйда қолишни тавсия қилмоқда. Қироллик соғлиқни сақлаш вазири Эрнст Куйперс буни "вирус билан ёнма-ён яшашга кўникиш" деб атамоқда.

 

Германия ва Франция ҳам аҳолига худди шундай тавсия қилган.

 

Италия шу йил августида энг сўнгги карантин чекловларини бекор қилиб, буни вакцинанинг борлиги билан изоҳлади. Шунингдек, мажбурий изоляция ҳам талаб қилинмайдиган бўлди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Орацио Скиллачи унинг вазирлиги вазиятни кузатиши ва агар керак бўлса, вирус тарқалишининг олдини олиш чораларини кўришини билдирди.

custom img

“Уйда ёлғиз” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Унинг ўлими сабаби ҳозирча очиқланмаган.

custom img

Непалда кучли сув тошқини бўлди: қурбонлар сони 95 нафарга етди

Бхоте Коши дарёсида юзага келган тошқин оқибатида 63 киши жароҳатланди, юзлаб одамлар бедарак йўқолган.

custom img

Владимир Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан тақдирлади

Мукофот унга инсон ҳаёти ва эркинлигини ҳимоя қилиш ҳамда Украина ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги хизматлари учун берилди.

custom img

Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашидан АҚШнинг бир томонлама чораларини қоралашни сўради

Теҳрон Вашингтоннинг иқтисодий ва ҳарбий босимини халқаро ҳуқуққа зид деб баҳолаб, бу чоралар халқаро миқёсда хавфли претседент яратиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

custom img

Покистонда туғруқхонадаги ёнғинда 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга бўлим ичидаги кондиционер компрессорининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

АҚШ иммиграцион виза аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

Давлат департаменти бу чорани глобал ўқув тадбири билан изоҳлади.

custom img

Покистон Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш бўлганини билдирди

Теҳронда ўтказилган музокараларда можаронинг кучайишига йўл қўймаслик, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва урушни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"