Жаҳон

Риши Сунак Исроилга келди

Сунак Исроил расмийлари билан Ғазо сектори учун инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш ва анклав аҳолисини хавфсиз ҳудудга кўчириш масалаларини муҳокама қилмоқчи.

Риши Сунак Исроилга келди

 

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Тел-Авивга келиб қўнди. У бу ерда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва президент Исҳоқ Герцог билан учрашмоқчи. 

 

Буюк Британия бош вазири матбуот хизмати хабар беришича, Сунак Исроил расмийлари билан Ғазо сектори учун инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш ва анклав аҳолисини хавфсиз ҳудудга кўчириш масалаларини муҳокама қилмоқчи. 

 

Британлар бош вазири Тел-Авив аэропортида ўзини қарши олган журналистлар қаршисида ҲАМАСнинг Исроилга 7 октябр куни уюштирган ҳужумини «қўрқинчли» теракт деб атаган.

 

У Буюк Британия Исроилни қўллашини тасдиқлаган.

 

«Мен бош вазир ва президент билан учрашувларни интиқлик билан кутмоқдаман, улар самарали бўлишига умид қиламан», — деган Сунак.

 

Британлар бош вазири Тел-Авивга маҳаллий вақт билан соат 09:00 атрофида келиб қўнди. У 18 октябрь куни кечқурун Кипрга учганди, у ердан Исроилга йўл олган.

 

Сунак энди яқин соатлар ичида Исроил раҳбарлари билан учрашиш учун Қуддусга (Иерусалим) йўл олади.

 

18 октябрь куни АҚШ президенти Жо Байден Исроилга ташриф буюрганди. Яқин вақтлар ичида Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам келиши кутилмоқда.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

custom img

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

custom img

Францияда ўқувчилар намойиши: 164 киши ҳибсга олинди

28 сентябрь куни мамлакат бўйлаб норозилик акциялари қарийб 180 та мактабни қамраб олган.

custom img

Лондонда жазирама оқибатлари: уйлар дарз кетиб, чўка бошлади

Мутахассислар буни қуруқ об-ҳаво туфайли лойли тупроқнинг қисқариши билан боғламоқда.

custom img

Россия нақд рубль олиб чиқишга чеклов қўйди: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Жисмоний шахслар учун лимит 1 млн рубль этиб белгиланди, қоидани бузганларда белгиланган лимитдан ортиқ сумма олиб қўйилади.

custom img

4 давлат, янги виза чекловлари: АҚШ кимларга чора кўрди?

АҚШ Давлат департаменти янги виза механизми доимий хусусиятга эга эканини, янги далиллар пайдо бўлиши билан қўшимча чекловлар жорий этилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

Rossiya armiyasi yana kengaytiriladi: Putin yangi farmonni imzoladi

Qurolli Kuchlarning shtatdagi umumiy soni 2,44 million kishidan oshirildi.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"