Темирйўл чипталари нархи ошмайдиган бўлди
Бугундан оширилиши кутилган чипта нархлари қайта кўриб чиқилмоқда.

Аввалроқ 20 октябрдан тезюрар ва юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларининг чипта нархлари мос равишда 50 ва100 фоизга оширилиши хабар қилинганди.
"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси матбуот котиби Алишер Болтабоевнинг маълум қилишича, бу санадан чипта нархлари оширилмайди. Айни вақт ташкилот ставкаларни қайта кўриб чиқмоқда.
Ҳозирча чипта нархлари қачон ва қандай қийматда қимматлаши аниқ эмас. Болтабоевнинг сўзларига кўра, жараёнда юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларнинг қатнов нархлари 2 баробарга оширилмаслиги ҳам мумкин.







