Энди айрим солиқ ҳисоботлари автоматик шакллантирилади
Ушбу амалиёт 2024 йилдан жорий қилинади.

Энди айрим солиқ ҳисоботлари Солиқ органлари томонидан автоматик тарзда шакллантирилади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар бермоқда.
Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 январдан солиқ тўловчиларнинг танловига кўра ҚҚС, АОС, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ ҳисоботларини Солиқ органлари томонидан автоматик тарзда шакллантириш тартиби жорий этилади.
Бунда солиқ тўловчи ёки унинг ваколатли вакили солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботининг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайди ёки ҳисоботни қайта ишлаб, солиқ органларига тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Хоразм вилоятида мазкур амалиёт бўйича эксперимент ўтказилган эди.
Сотув чекларини расмийлаштиришдаги техник хатоликларга тузатиш киритиш муддати кейинги солиқ ҳисоботларини топшириш даврига қадар узайтирилади.
Бунга қадар тузатувчи касса чеки тафовут аниқланган ойдан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай шакллантириларди.
Мазкур қарор билан қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, “Солиқ тўловчининг танловига кўра солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.







