Нукусда тиббиёт ходими пора билан қўлга тушди
У фуқарони ишга жойлаш учун 22 млн сўраган.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Буҳоро вилоятида ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаролар З.К. ва Д.К. ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Р.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Бухоро Перинатал марказига ишга киритиб қўйиши эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий даллилар билан қўлга тушган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси болалар тиббиёт реабилитация марказида бўлим бўлим бошлиғи Г.Х. фуқаро А.А.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 2 000 АҚШ доллари эвазига Нукус шаҳридаги оилавий поликлиникага ишга киритиб қўйишини айтиб, 22 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







