Ўзбекистон

Россияда 11 нафар ўзбекистонлик бир аёл сабаб муштлашди

Тўқнашув Санкт-Петербургдаги "Каттақўрғон" кафеси ёнида содир бўлган.

Россияда 11 нафар ўзбекистонлик бир аёл сабаб муштлашди

 

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 11 нафар ўзбекистонлик бир аёл сабаб муштлашди.

 

Қайд этилишича, жанжал 17 октябрь кунига ўтар кечаси шаҳарнинг Достоевский кўчасидаги "Каттақўрғон" кафеси яқинида содир бўлган.

 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ички ишлар бўлимига 23 ёшдан 42 ёшгача бўлган 12 нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан сартарош бўлиб ишлаётган 34 ёшли аёл олиб борилган. Маълум бўлишича, тўқнашув айнан у сабаб келиб чиққан.

 

Жанжал оқибатида икки киши бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши ва танасининг бир нечта қисмидаги кўкаришлар билан шифохонага ётқизилган.

 

Ҳибсга олинганларга нисбатан иммиграция қонунчилигини бузганлик учун олтита, майда безорилик учун саккизта баённома тузилган. Бундан ташқари, текширув натижаларига кўра, жиноят иши қўзғатилган. Можаронинг тўрт қўзғатувчиси безориликда гумон қилинмоқда.

 

"Фонтанка"га кўра, воқеа содир бўлган ўзбек ошхонаси бир неча бор маҳаллий аҳолининг шикоятларига сабаб бўлган. Йил бошидан буён унинг устидан 20 та шикоят келиб тушган. Юқоридаги воқеага қадар ҳам полиТсия томонидан унинг фаолияти тўхтатиб қўйилган.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"