Жаҳон

Миср ҳамжамиятни фаластинликларни ҳимоя қилишга чақирди

Миср чегарасида Гаъзо сектори учун гуманитар йўлак очилган.

Миср ҳамжамиятни фаластинликларни ҳимоя қилишга чақирди

 

Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамлари кела бошлади. Илгари гуманитар ёрдамни бомбардимон туфайли етказиб бўлмасди. Бу ҳақда Миср президенти Қоҳирада ўтаётган Фаластин муаммоси бўйича саммитда айтиб ўтди.

 

Саммитда 30 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этмоқда. Булар, асосан, давлат раҳбарлари ва ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, бир қанча халқаро ва минтақавий ташкилотлардир. Миср президенти ҳамжамиятни фаластинликларни ҳимоя қилишга чақирди. Баҳрайн қироли Фаластин ҳуқуқлари таъминланмай туриб, Яқин Шарқда барқарорлик бўлмайди, деган бўлса, Иордания қироли Ғазо секторидаги урушни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

 

Аввалроқ Ғазо секторига халқаро гуманитар ёрдам юкланган биринчи юк машиналари етиб келгани хабар қилинган эди. 20 та юк машинаси озиқ-овқат, сув ва дори-дармон олиб келган.

 

Бир кун аввал Миср билан чегарада ушбу автомобиллар ўтиши учун назорат-ўтказиш пункти очилган эди. Оғир юк машиналари таркиби Исроил ҳарбийлари томонидан қурол контрабандасининг олдини олиш учун синчковлик билан текширилди, бироқ тақиқланган ҳеч нарса топилмади. Ғазо секторига 50 тоннага яқин озиқ-овқат келтирилди.

 

Ғазо сектори ҳозирда Исроил томонидан бутунлай тўсиб қўйилган. Электр ўчирилган, сув йўқ. Минтақа гуманитар фалокат ёқасида. Айни пайтда Миср билан чегарада озиқ-овқат ва барча зарур нарсалар бўлган яна 200 га яқин юк машинаси тўхтаб турибди.

custom img

“Уйда ёлғиз” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Унинг ўлими сабаби ҳозирча очиқланмаган.

custom img

Непалда кучли сув тошқини бўлди: қурбонлар сони 95 нафарга етди

Бхоте Коши дарёсида юзага келган тошқин оқибатида 63 киши жароҳатланди, юзлаб одамлар бедарак йўқолган.

custom img

Владимир Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан тақдирлади

Мукофот унга инсон ҳаёти ва эркинлигини ҳимоя қилиш ҳамда Украина ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги хизматлари учун берилди.

custom img

Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашидан АҚШнинг бир томонлама чораларини қоралашни сўради

Теҳрон Вашингтоннинг иқтисодий ва ҳарбий босимини халқаро ҳуқуққа зид деб баҳолаб, бу чоралар халқаро миқёсда хавфли претседент яратиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

custom img

Покистонда туғруқхонадаги ёнғинда 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга бўлим ичидаги кондиционер компрессорининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

АҚШ иммиграцион виза аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

Давлат департаменти бу чорани глобал ўқув тадбири билан изоҳлади.

custom img

Покистон Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш бўлганини билдирди

Теҳронда ўтказилган музокараларда можаронинг кучайишига йўл қўймаслик, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва урушни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"