Ўзбекистон

Ўзбекистон Қаҳрамони Жонсаид Турдиев вафот этди

Президент унинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Қаҳрамони Жонсаид Турдиев вафот этди

 

20 октябрь куни “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” «Қолмақир» конида кўп йиллар меҳнат қилган экскаватор машинисти, меҳнат фахрийси, Ўзбекистон Қаҳрамони Жонсаид Турдиев 69 ёшида вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев унинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

 

Жонсаид Турдиев 1954 йил 20 июнь куни Тошкент вилоятининг Бўка туманида туғилган. Ўрта мактабни тугатиб, ҳарбий хизматни ўтагач, Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги 80-автокорхонада ҳайдовчи бўлиб иш бошлаган. 1977 йилдан меҳнат фаолиятини Олмалиқ кон-металлургия комбинати тизимида давом эттириб, қарийб ўттиз йил мобайнида «Қолмақир» конида самарали хизмат қилди, кўплаб шогирдлар тайёрлаб, Ўзбекистон тоғ-кон саноати ривожига катта ҳисса қўшди.

 

У жамоатчилик ишларида фаол иштирок этиб, Олмалиқ шаҳар «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси, фаол тарғиботчи сифатида ҳудудда ислоҳотларни амалга ошириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, турли миллат вакиллари ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда жонбозлик кўрсатган.

 

Жонсаид Турдиевнинг давлат ва халқ олдидаги хизматлари юксак эътироф этилиб, у 1998 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” олий унвони ҳамда “Олтин юлдуз” медали билан мукофотланган.

 

“Мамлакатимиз кон-металлургия соҳасининг таниқли вакили, самимий ва камтарин инсон Жонсаид Турдиевнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, — дейилади таъзияда.

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"