Ўзбекистон

Тошкент метросининг ерости бекатларидаги ёпиқ вестибюллар очилади

5 та метро бекатининг иккинчи кириш-чиқиш жойлари бетонлар ва панжаралар билан тўсиб қўйилганди.

Тошкент метросининг ерости бекатларидаги ёпиқ вестибюллар очилади

 

Тошкент метрополитенининг ерости бекатларидан 5 тасига бекатнинг фақат битта томонидан кириб-чиқиш мумкин. Бешала ҳолатда ҳам иккинчи вестибюл шу бекатлар фойдаланишга топширилган вақтдан буён ёпиқ қоляпти.

 

Булар — “Миллий боғ”, “Ғафур Ғулом”, “Ўзбекистон”, “Юнус Ражабий” ва “Машинасозлар” бекатларидир.

 

Улардаги иккинчи кириш-чиқиш жойлари бетонлар ва панжаралар билан тўсиб қўйилган.

 

 

“Тошкент метрополитени”нинг маълум қилишича, бу бекатлардаги иккинчи вестибюллар улар қуриб фойдаланишга топширилганидан буён ёпиқ ҳолатда қолмоқда. Бунга йўловчилар оқимининг жуда камлиги сабаб бўлган.

 

Маълум бўлишича, ҳозирги кунда Тошкент метрополитени қошида очилган “ТошметротрансМЧЖ лойиҳа институти томонидан барча ёпиқ вестибюлларни ишга тушириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилиб, давлат экспертизасига топширилган.

 

Экспертиза хулосаси олинганидан кейин, босқичма-босқич таъмирлаш ишлари олиб борилиб, барча ёпиқ вестибюллар 2024 йилнинг май ойигача очиб қўйилади.

 

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"