Ўзбекистон

Энди ижтимоий нафақалар фақат эҳиёжмандларга берилади

Ўзига тўқ фуқароларнинг нафақадан фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилмоқда

Энди ижтимоий нафақалар фақат эҳиёжмандларга берилади



Ўзбекистонда ижтимоий дастурларни молиялаштириш харажатлари ЯИМ (ялпи ички маҳсулот)га нисбатан 2 бараварга ошиб, кам таъминланган нафақа олувчи оилалар қамрови 5 баробарга кўпайди ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болаларнинг парвариши билан банд бўлганлар учун янги нафақа турлари жорий этилди.


Cўнгги йилларда баъзи бир ўзига тўқ фуқаролар ижтимоий заиф қатламларга мўлжалланган нафақадан фойдаланиш ҳолатлари учраб турибди.


Мисол учун нафақа олаётган шаҳслар томонидан мулк (ҳонадонлар, автотранспорт ва бошқалар) ҳарид қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.


Шу каби ҳолатларни олдини олиш ва ижтимоий нафақаларнинг манзиллигини ошириш ҳамда уни тайинлашдаги адолатлиликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза беришни жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.


Ушбу қарор лойиҳаси билан ижтимоий нафақаларни тайинлаш мезонига қуйидаги ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда:


Биринчидан, нафақа олувчиларнинг даромади ва мол-мулкини ҳар ойда электрон ахборот тизими орқали ўрганиш ҳамда кам таъминланганлик мезонларига тўғри келмайдиган оилаларни реестрдан чиқариш таклиф этилмоқда.


Иккинчидан, бандлик органларида маслаҳат олиш учун мурожаат қилган ишсиз фуқаролар уч ой давомида касбга ўқимаса, ишсиз сифатида рўйхатга олинмаса ҳамда меҳнат фаолиятини расмийлаштирмаса, тўловни тўхтатиш таклиф этилмоқда.


Учинчидан, кредит олган, томорқа ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан шуғулланувчи шахслар Солиқ органларида расмий рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳамда хорижда ишлаётган шахслар Давлат персоналлаштириш марказининг электрон маълумотига асосан автоматик равишда бандлигини аниқлаш тартиби жорий этилмоқда.

custom img

Наманганда икки катер тўқнашди: икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий изоҳ берилмаган.

custom img

Миграция агентлиги Россиядан қайта олмаётган ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Молиявий ёки бошқа жиддий қийинчиликларга дуч келган фуқароларга амалий ёрда кўрсатилади.

custom img

Сариосиё–Термиз йўналишидаги поезд нега гавжум? “Ўзтемирйўлйўловчи” изоҳ берди

ижтимоий тармоқларда “Сариосиё – Термиз” поездида йўловчилар вагон йўлакларида тўпланиб қолгани акс этган видеолар тарқалди.

custom img

Ўзбекистонда шахсий транспорт воситалари сони 5 миллионга яқинлашди

Шахсий транспорт воситалари энг кўп Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида қайд этилган.

custom img

Тошкент вилоятида учта автомобиль тўқнашуви оқибатида ёнғин чиқди

“Labo” қайрилаётган вақтда “Lacetti” вa “Tracker” билан тўқнашиб кетган.

custom img

Қувада МИБ орқали 200 млн сўмлик солиқ қарзи ундирилди

Шундан сўнг ундирилган пуллар давлат бюджетига йўналтирилган.

custom img

МИБ ходимлари ўқувчиларга мактаб сумкалари топширди

Тадбир давомида 31 нафар бола ўқув қуролига эга бўлди.

custom img

Сирдарёда алимент тўлашдан қочиб юрган ота ушланди

Қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор ота топилиб, давлат ижрочисига топширилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"