Эртага Тошкентнинг 3 та туманида газ ўчирилади
Газ таъминоти 7-8 соатга тўхтатилади.

Эртага, 25 октябрь куни Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз пойтахт" маълум қилди.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари туфайли Миробод, Яккасарой ва Бектемир туманларининг қуйидаги ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Миробод тумани (10:00 дан 18:00 гача): Янги Миробод, Байналминал маҳаллалари.
— Аҳоли хонадонлари сони – 1476 та;
— Улгуржи истеъмолчилар сони – 34 та;
Яккасарой тумани (10:00 дан 18:00 гача):
— “А. Қаххор” МФЙдаги 970 та кўп қаватли уйлардаги хонадон, 320 та ерли хонадон;
— “Дамариқ” МФЙдаги 920 та кўп қаватли уйлардаги хонадон, 410 та ерли хонадон;
— “Бобур” МФЙдаги 990 та кўп қаватли уйлардаги хонадон.
Бектемир тумани (10:00 дан 17:00 гача):
—Устозлар ва Забардаст маҳаллалари;
— Аҳоли хонадонлари сони – 1375 та;
— Улгуржи истеъмолчилар сони – 25 та.







