Измир–Самарқанд йўналишида доимий парвозлар йўлга қўйилмоқда
Рейслар ҳафтасига уч марта амалга оширилади.

Туркиянинг "Sunexpress" авиакомпанияси Измир – Самарқанд – Измир йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди.
Шаҳарлар ўртасида парвозлар 2023 йилнинг 12 ноябрида бошланиши режалаштирилган. Парвозлар ҳафтасига уч марта душанба, пайшанба ва шанба кунлари мунтазам равишда Боеинг 737 типидаги самолётларда амалга оширилади.
"Sunexpress" авиакомпанияси Анталияда (Туркия) жойлашган бўлиб, Туркия ва Европа бўйлаб мунтазам ва чартер асосида йўловчи рейсларини амалга оширади.







