Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод қилингани айтилмоқда
У бу лавозимга 2022 йил август ойида тайинланган.

Тармоқларда Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод қилингани айтилмоқда.
Азиз Воитов 1980 йилда туғилган, Тошкент молия институтини «Солиқ ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича битирган (2001) ҳамда Олий ишбилармонлик мактабида «Бизнес бошқаруви» бўйича таҳсил олган (2010).
Воитов ўз вақтида «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган. 2020 йил мартидан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаган. Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига 2022 йил август ойида тайинланган.







