Тошкентнинг 4 та туманида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади
Бунга электр тармоғидаги узилишлар сабаб бўлган.

Электр таъминоти фавқулодда тўхтатилиши муносабати билан бугун, 25 октябрь куни “Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖнинг 4-ИМ қозонхонаси ишлаётган ҳудудда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.
Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг 4-ИМ қозонхона фаолият юритувчи ҳудудида жойлашган айрим жойлари (жами 892 та объект) фаолияти тўхтатилади.
Иссиқ сув таъминоти электр тармоғидаги авариявий ишлар тугаллангандан сўнг тикланади.







