Зойир Мирзаев янги лавозимга тайинланиши ҳақида хабарлар тарқалди
Вилоят ҳокими матбуот котиби ижтимоий тармоқлардаги хабарларга изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокими матбуот котиби Беҳзод Қобулов бу хабарларни рад этди.
«Бу гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев айни пайтда ўз ишини давом эттирмоқда ва кун тартибига мувофиқ, белгиланган вазифалар, чора-тадбирлар ижроси билан банд», — деди у.
Вилоят ҳокими матбуот котиби тасдиқланмаган ахборотларни тарқатиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлишини ҳам эслатиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Зойир Мирзаев 2021 йилнинг ноябридан буён Тошкент вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда.







