Ўзбекистон

Ҳокимлик аҳолидан вазиятга тўғри баҳо бериб, сабр қилишларини сўради

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда иситиш мавсуми қачон бошланишини айтди.

Ҳокимлик аҳолидан вазиятга тўғри баҳо бериб, сабр қилишларини сўради

 

Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми Гидрометеорология хизмати тавсия берган кундан бошланади, деб хабар қилди шаҳар ҳокимлиги.

 

"Маълум қиламизки, иситиш мавсуми Гидрометеорология хизмати агентлигидан иситиш мавсумини маълум санадан бошлаш тавсияси олинганидан кейин Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан бошланади", — дейилади хабарда.

 

Шу билан бирга ҳокимият иситиш мавсуми яқин кунларда бошланишини айтиб ўтган.

 

"Тошкент шаҳри аҳолисидан вазиятга тўғри баҳо бериб, сабр қилишларини сўраймиз ҳамда яқин кунларда иситиш мавсуми бошланишини маълум қиламиз", — дейилади хабарда.

 

Ҳокимият, шунингдек, иситиш мавсумининг бошланиши "жиддий жараён эканини ва улар бунга масъулият билан ёндашишини" алоҳида таъкидлаб ўтган.

 

Хабарда айтилишига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сон қарорига асосан, пойтахтда иситиш мавсуми об-ҳавонинг суткалик ўртача ҳарорати 5 кун давомида +8 даражадан паст бўлган вақтда бошланиши ҳамда ҳарорат +8 даражадан ошганда тугатилиши керак.

custom img

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда 4 аёл бир аёлни самосуд қилди

Жанжалга ер масаласи сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда янги пенционерларнинг 61 фоизи тўлиқ иш стажига эга эмас

2010 йилда бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

custom img

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Наманганда катерлар тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Алкоголь ва тамаки соҳасига оид 8 та ҳужжатга 28 та ўзгартириш киритиш таклиф этилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"