Hi-tech

Соатига 2 минг доллар топишга нима дейсиз?

Унда "келажак касби"ни ўрганинг ва ёрқин келажакка эга бўлинг!

Соатига 2 минг доллар топишга нима дейсиз?

 

Мутахассислар фикрича, иқтисодий ривожланган мамлакатлар бозорида фриланс хизматларига талаб кун сайин ортиши фонида, ўзбекистонликлар орасида ҳам кейинги пайтларда масофадан туриб ноутбукда ишлаш оммалашди. Ўзбекистонда фрилансер сифатида ўз хизматларини таклиф қиладиган мутахассислар қаторида – IT мутахассислари ва дастурчилар.

 

Маълумот учун: фриланс сўзи инглизча freelance'дан олинган бўлиб, free – эркин, lance – найзалини англатади ва бу ибора XIX асрнинг бошларидан ишлатилиб келинган.

 

Айтиш мумкинки, фриланс фаолияти хусусий амалиёт бўлиб, ташкилот ва компаниялардан ташқари, мустақил ишлашни англатади. Ушбу фаолият билан шуғулланувчи аксарият фуқаролар ишни ўзи топади ва бунинг учун маълум маблағ орттиради.

 

Одатда фрилансерлар – бу Интернетда иш билан шуғулланувчи мутахассислар: сайт дизайнерлари, контент-менежерлар, SEO-оптимизаторлар ва бошқалар. Бироқ штатга расмийлаштирилмаган бухгалтер, юрист ёки ходимлар бўлими мутахассиси ҳам худди ўша фрилансерлардир.

 

2016 йилда Ўзбекистонда масофадан туриб ўзини ўзи банд қилиш амалиёти йўқ эди. Охирги 7 йилда республикамиз бўйлаб 197 та масофадан хизматлар кўрсатувчи – БПО корхоналар ташкил этилди (бизнес жараёнларида аутсорсинг – BPO) ва 3700 дан ортиқ ёшлар иш билан таъминланди.

 

Маълумот учун: БПО бизнес жараёнини бошқариш ва оптималлаштириш учун масъулиятни ўз зиммасига олувчи хизмат тури ҳисобланади. Мисол учун: АҚШ логистика бозорида ўз ўрнига эга бўлган Ўзбекистондаги логистика диспетчерлик, салл-марказлари, молия соҳасидаги консалтинг хизматлари ва шу кабилар киради.

 

“Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасаси таҳлилига кўра, 2022 йилда АКТ соҳасида ўзини ўзи банд қилганлар сони 42 мингдан ошди.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистонлик фрилансерларнинг 9 та йирик хорижий фрилансерлик платформаларидан, жумладан “Upwork”, “Om.cn” “Fiverr”, “Toptal”, “Envato”, “Freelancer.com”, “3ddd.ru”, “Cgtrader”, “TurboSquid”ларда ишлаб топган даромадлари жами 11,8 миллион доллардан ортди.

 

Маълумот учун: Ҳозирда ушбу платформаларда дастурчи (frontend, backend, мобил ва Веб йўналишларида), дизайнер (3D, Веб ҳамда UX,UI йўналишларида), таржимон, видео таҳрирчи ва бошқа шу каби соҳаларга бўлган талаб юқори бўлиб, Ўзбекистонлик фрилансерлар ўртача:

 

Дастурчилар – соатига $15-30, ойига $1500;

Дизайнерлар – соатига $15-35, ойига $2000;

Таржимонлар – соатига $5-10, ойига $500;

Видео таҳрирчилар – соатига $15-35, ойига $2000 миқдорида даромад топишмоқда.

 

Шунингдек, ҳозирда маълумотлар таҳлилчиси(dataanalyst) мутахассисларига бўлган талаб кундан кунга ортиб бормоқда.

 

Ушбу рақамларни ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак:

 

•​Тошкент шаҳрида – 11,1 миллион.;

•​Андижон вилоятида – 151 минг;

•​Тошкент вилоятида – 129 минг;

•​Самарқанд вилоятида – 25 минг;

•​Наманган вилоятида – 104 минг;

•​Сурхондарё вилоятида – 56 минг

•​Фарғона вилоятида – 40 минг;

•​Қашқадарё вилоятида – 25 минг;

•​Хоразм вилоятида – 19 минг;

•​Бухоро вилоятида – 11 минг;

•​Навоий вилоятида – 21 минг;

•​Қорақалпоғистон Республикасида – 0,765 минг;

•​Жиззах вилоятида – 0,319 минг.

 

Ушбу соҳани янада ривожлантириш мақсадида, “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасаси томонидан 2022 йил июнь ойидан бошлаб мамлакатимизда фриланс, IT соҳасида хизмат экспортини ва ўзини ўзи банд қилган инсонлар сонини ошириш, ишсизлик сонини камайтириш ҳамда Олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар, ёшлар ҳамда мамлакатимиз фуқаролари орасида фрилансерлик соҳасини кенг тарғиб қилиш мақсадида 50 дан ортиқ муваффақиятга эришган фрилансерни жалб қилган ҳолда “Фрилансерликка илк қадам” ва “Фрилансерлик бу келажак касби” мавзуларида 19 та ОТМ ва ёшлар марказлари билан ҳамкорликда форумлар ўтказилиб, унда умумий 5000 га яқин талаба ёшлар иштирок этди.

 

Бундан ташқари, Марказ томонидан ишга туширилган информацион “myfreelance.uz” Веб-сайти ёшлар ўртасида кўплаб қизиқишга сабаб бўлиб, ушбу сайтда ўзбек ҳамда рус тилларида Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Инновация, технология ва стратегия маркази” (ИТСМ) билан ҳамкорликда фрилансерлик фаолияти қандай қилиб бошлаш ҳамда инсонларни ИТ соҳасида кўникмаларни ошириш мақсадида:350 га яқин видео курслар; 70 га яқин мақолалар; 50 га яқин кўрсатмалар; 60 га яқин лайфхаклар жойлаштирилди ва кундан кунга юқорида санаб ўтилган видео курслар сони кўпайиб бормоқда.

custom img

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

custom img

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

custom img

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

custom img

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

custom img

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

custom img

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

custom img

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

custom img

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"