"Божхона ҳудудида қайта ишлаш — божхона божларидан озод ҳудуд"
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ташаббуси Оҳангарон шаҳридаги корхонада тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Оҳангарон шаҳридаги Оҳангарон қувур металлургия заводида "Божхона ҳудудида қайта ишлаш — божхона божларидан озод ҳудуд" мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан қайта ишлаш корхона раҳбарлари учун ташкил этилиб, Савдо-саноат палатаси ва Солиқ бошқармаси масъул ходимлари ҳам иштирок этишди.

Бугунги кунда мамлакатимизда божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимини ривожлантириш учун давлатимиз томонидан кенг қулайлик ва енгилликлар яратиш мақсадида товарларни қайта ишлаш операциялари кенгайтирилди. Энг катта енгилликлардан бири мазкур жараёнларни амалга оширишда тадбиркорлар ҳеч қандай божхона тўловлари тўламайди.

Берилган имтиёзлардан унумли фойдаланиб, “АТМЗ” корхонаси томонидан 10 минг тонна хом-ашёлар қайта ишлаш божхона режимидан фойдаланган ҳолда АҚШ ҳамда Тожикистонга 10 100 816 тонна, қиймати 6,5 миллион долларга тенг қайта ишланган металл қувурлар маҳсулотларини экспортга божхона режимига расмийлаштирилди.
Бу каби берилаётган имтиёзлар натижасида божхона ҳудудида қайта ишлаш режимидан фойдаланаётган корхоналар сони ортиб бормоқда.








