Ўзбекистон

Тунда шовқин қилманг, акс ҳолда қонун олдида жавоб беришингиз мумкин

Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш тартиби белгиланади.

Тунда шовқин қилманг, акс ҳолда қонун олдида жавоб беришингиз мумкин

 

Адлия вазирлиги томонидан президентнинг “Атроф-муҳитни, аҳоли саломатлигини зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидлар таъсиридан муҳофаза қилиш соҳасини тубдан такомиллаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Лойиҳада қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилмоқда:

 

  • зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларни атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига бевосита зарар етказувчи зарарли манбалар деб эътироф этиш;

 

  • “Тунги вақт”ни – соат 23:00 дан соат 6:00 га қадар бўлган вақт, “шовқинсиз давр”ни – иш кунларида соат 23:00 дан соат 7:00 га қадар ҳамда дам олиш ва байрам кунларида соат 21:00 дан соат 8:00 қадар бўлган вақт этиб белгилаш;

 

  • 2024 йил 1 январдан бошлаб тунги вақт ва шовқинсиз давр мобайнида бир қатор тақиқлар;

 

  • “Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидлар ягона геоахборот портали” тизимини яратиш ҳамда масъул ходимларни тизимдан фойдаланиш бўйича ўқитиш;

 

  • ҳидлар ва ёруғлик шовқинлари бўйича санитария нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

 

  • атмосфера ҳавосини ифлосланишини олдини олиш мақсадида бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш ва бузиш ишларида чангнинг чиқиши ва атроф-муҳитга тарқалишини олдини олиш имконини берадиган замонавий сувни пуркайдиган (микроклимат) технологияларини жорий этиш чораларини кўриш.

custom img

“35 йил — тарих учун жуда қисқа давр, аммо асрга татигулик давр бўлди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иштирокида давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

custom img

Мўғулистон Президенти Ўзбекистон Миллий павильонига ташриф буюрди

Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистонда экология ва иқлим ўзгариши соҳасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

custom img

Қайси ОТМ битирувчилари энг кўп даромад олмоқда?

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 170 та ОТМнинг 249 мингдан ортиқ битирувчиси меҳнат бозоридаги натижаларини ўрганди.

custom img

Қатарда ўзбекистонликлар учун 5 500 долларгача маошли иш ўринлари таклиф этилди

Иш берувчи авиачипта, ишчи визаси, аэропорт трансфери ва тиббий суғурта харажатларини қоплайди.

custom img

Жиззахда қарийб 14 кг “опий”ни сотиш ва тарқатишни режалаштирган шахслар ушланди

Уч нафар шахс Тожикистондаги наркокурерлар қолдирган наркотик моддаларни олиб, уларни сотиш орқали даромад орттиришни режалаштирган.

custom img

Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У имтиёзли кредит ажратиб, ўз эҳтиёҳлари учун сарфлаб юборган.

custom img

Ўзбекистонда ортиб қолган 1-синф ўқув қуроллари боғчаларга берилади

Яроқлилик муддати тугайдиган ортиқча ўқув қуроллари давлат боғчаларининг мактабга тайёрлов гуруҳларига ажратилади.

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"