Жаҳон

ҲАМАС Россияни энг яқин дўсти деб атади

Гуруҳ гаровга олинган россияликларни озод қилади.

ҲАМАС Россияни энг яқин дўсти деб атади

 

ҲАМАС гуруҳи Россия билан "яқин дўстлик"лари туфайли барча россиялик гаровга олинганларни озод қилишини айтди.

 

Россия ТИВ маълумотларига кўра, ҲАМАС томонидан гаровга олинганлар орасида саккиз нафар россиялик бўлиши мумкин. Гап икки фуқароликка эга бўлган шахслар ҳақида кетмоқда. ҲАМАС вакиллари уларни қидириб, қўйиб юборишларини айтишган. Гуруҳ етакчиси Абу Марзук айни дамда Москвада бўлиб, Россия Ташқи ишлар вазирлиги унга саккиз кишидан иборат рўйхатни берган.

 

“Биз бу рўйхатга жуда эҳтиёт бўламиз ва уни диққат билан кўриб чиқамиз, чунки биз Россияни ўзимизнинг энг яқин дўстимиз деб биламиз”, деди ҲАМАС вакили.

 

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Россия ҲАМАС билан музокараларни бошлаган дунёдаги биринчи давлат бўлди. Ўз навбатида Исроил ТИВ бу ташрифни “номақбул қадам” деб атади ва Москвани ҲАМАС делегациясини зудлик билан чиқариб юборишга чақирди. Кремль бунга жавобан барча томонлар билан алоқаларни давом эттириш зарур деб ҳисоблашини билдирди.

 

custom img

“Уйда ёлғиз” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Унинг ўлими сабаби ҳозирча очиқланмаган.

custom img

Непалда кучли сув тошқини бўлди: қурбонлар сони 95 нафарга етди

Бхоте Коши дарёсида юзага келган тошқин оқибатида 63 киши жароҳатланди, юзлаб одамлар бедарак йўқолган.

custom img

Владимир Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан тақдирлади

Мукофот унга инсон ҳаёти ва эркинлигини ҳимоя қилиш ҳамда Украина ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги хизматлари учун берилди.

custom img

Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашидан АҚШнинг бир томонлама чораларини қоралашни сўради

Теҳрон Вашингтоннинг иқтисодий ва ҳарбий босимини халқаро ҳуқуққа зид деб баҳолаб, бу чоралар халқаро миқёсда хавфли претседент яратиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

custom img

Покистонда туғруқхонадаги ёнғинда 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга бўлим ичидаги кондиционер компрессорининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

АҚШ иммиграцион виза аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

Давлат департаменти бу чорани глобал ўқув тадбири билан изоҳлади.

custom img

Покистон Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш бўлганини билдирди

Теҳронда ўтказилган музокараларда можаронинг кучайишига йўл қўймаслик, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва урушни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"