Ўзбекистонда зўравонлик жиноятлари қарийб 150 фоизга ошган
БП бу бўйича рақамларни очиқлади.

Ўзбекистонда зўравонликка оид жиноятлар охирги уч йилликда 140 фоизга ортган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг катта прокурори Лайло Файзимуродова маълум қилди.
Зўравонликка оид жиноятлар охирги уч йилликда 140 фоизга ошган. Бу жиноятлар натижасида зўравонлик қурбонлари 137 фоизга ортган. Бунда болаларнинг аксарият ҳолатда зўравонликка учраётгани бегона шахслар томонидан бўлмоқда.
7 ёшгача зўравонликка учраган болалар 1,3 фоизни, 16 ёшгача бўлганлар 17 фоизни ва 18 ёшгача бўлганлар 6 фоизни ташкил этади.







