“Навоий иссиқлик электр станцияси”да янги тарифлар жорий этилди
“Навоиязот” АЖ учун 1 кВт·соат электр энергияси нархи ҚҚС билан биргаликда 676 сўм миқдорида тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралараро тариф комиссиясининг 2023 йил 27-октабрдаги 18-сонли баённомаси асосида “Навоий иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқариладиган электр ва иссиқлик энергияси учун янги тарифлар белгиланди.
Мазкур қарорга мувофиқ, ишлаб чиқариш тарифлари қуйидагича тасдиқланди:
- “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ учун 1 кВт·соат электр энергияси қиймати 2023 йил 31 декабргача қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) билан биргаликда 537 сўм, 2024 йил 1 январдан эса 557 сўм этиб белгиланди.
- «Навоиязот» АЖ учун 1 кВт·соат электр энергияси нархи ҚҚС билан биргаликда 676 сўм миқдорида тасдиқланди.
- Иссиқлик энергияси учун 1 Гкал нархи ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда 315 000 сўм этиб белгиланди.
Янги тарифлар мамлакат энергетика тизимида иқтисодий самарадорликни ошириш, ишлаб чиқариш харажатларини мувозанатлаштириш ҳамда энергия таъминоти барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.







