Ўзбекистон

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлса, автомобиллар нархи пасайиши мумкин

Ўзбекистонда автомобиллар сонида ўсиш кузатилаётганига қарамай, автоуловларнинг нархи Марказий Осиё ва Кавказ давлатларига қараганда қимматлиги қайд этилган.

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлса, автомобиллар нархи пасайиши мумкин

 

Марказий банк 2023 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича тайёрлаган «Молиявий барқарорлик шарҳи»да келтирилишича, Ўзбекистоннинг жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши автомашиналар нархлари пасайишига сабаб бўлиши мумкунлиги ҳақида маълумот берган.

 

Қайд этилишича, келгусида мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши натижасида импорт учун божхона тарифларининг қисқариши, шунингдек Ўзбекистонда қўшимча автоулов ишлаб чиқариш корхоналарининг ташкил этилиши автоулов бозоридаги таклиф ҳажмини ортишига хизмат қилади. Бу эса, ички бозорда автоулов нархларининг пасайишига сабаб бўлиши мумкин.

 

2023 йил бошига кўра, 2022 йилга нисбатан мамлакатда мавжуд енгил автоуловлар сони 11 фоизга ўсган. 2023 йил биринчи январ ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйича ҳар 1000 нафар доимий аҳолига 94 та енгил автомобил тўғри келган. Бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан саккизтага кўп.

 

Мамлакатда автомобиллар сонида ўсиш тенденциялари кузатилайотганига қарамай, ушбу кўрсаткичнинг Марказий Осиё, Кавказ ва бошқа давлатлар орасида нисбатан паст эканлиги автоуловлар бозорида қондирилмаган талаб миқдорининг юқори эканлигидан далолат берган.

 

Автоулов нархларининг арзонлашиши натижасида тижорат банклари томонидан автокредитлар ажратишда гаров сифатида қабул қилинган автоуловларнинг бозор қиймати камаяди. Бунда, ажратилган автокредитлар етарлича гаров таъминоти билан таъминланмаслиги юзага келиши мумкин.

 

Натижада, қарз олувчиларда кредит тўлашдан кўра гаровдан воз кечиш эҳтимоли юқорилаб, тижорат банкларида автокредитлар бўйича муаммоли кредитларнинг улуши ва кредит йўқотишлари ҳажмининг ортиши кузатилади мумкин.

 

«Молиявий барқарорлик шарҳи»да қайд этишилишича, автоулов бозорида нархларнинг кескин арзонлашиши туфайли жами кредит портфелида автокредитлар улуши юқори бўлган банкларда йирик кредит йўқотишлари юзага келиши мумкин. Жами кредит портфелида автокредитлар улуши юқори бўлган банкларнинг банк тизимида сезиларли аҳамиятга эга эканлиги инобатга олинса, ушбу банкларда юзага келган молиявий қийинчиликлар банк тизими учун қўшимча тизимли хатарларни юзага келтириши мумкин.

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"