Ўзбекистон

Президент Тошкент аэропортидаги қурилиш ишлари билан танишди

Давлат раҳбари йўловчиларга хизмат кўрсатишни яхшилаш ва тезкорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Тошкент аэропортидаги қурилиш ишлари билан танишди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида қатор объектларга ташриф буюрди.

 

Об-ҳаво ноқулайликлари ва ҳарорат пасайиши даврида инфратузилма объектларида муаммо келиб чиқишининг олдини олиш, йўлларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш каби вазифалар бугунги кунда ўта долзарб аҳамиятга эга бўлиб, бу масалалар Президентнинг доимий диққат марказида бўлиб турибди.

 

Давлат раҳбари мазкур йўналишлардаги ишларнинг бориши ҳамда бунёдкорлик жараёнлари билан танишувни Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгичдан бошлади.

 

Маълумки, бу кўприк Бобур кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа йўли ва темирйўл устидан ўтади. Автомобиллар қатновига қулайликни ошириш мақсадида бу ерда аввалги кўприкка ёндош яна бир эстакада қурилмоқда. У йиғма монолит услубида бўлиб, сифат талабларига мос.

 

Қурилиш битгач, кўприкнинг эни 46 метрга етади. Бир кеча-кундузда 20 минг транспортни ўтказиш қобилиятига эга бўлади. Илгари бу кўрсаткич 9-10 минг атрофида эди.

 

Кўприк ёнида 2 та айлана, 4 та ёйсимон шаклдаги чиқиш-тушиш йўли барпо этилмоқда. Бу қайрилиб олиш хавфини йўқотиб, бошқа йўллардаги ҳаракатга қўшилишни осонлаштиради. Шунингдек, кўприк устида пиёдалар ва велосипедлар йўлаклари ҳам кенгайтирилди.

 

Президент бу ердаги қурилиш жараёни билан танишди. Туташ йўлларда ҳам пиёдалар ва автомобиллар ҳаракатига қулайликларни ошириш, атрофни кўкаламзорлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Транспорт инфратузилмасида ҳаво портлари стратегик аҳамиятга эга. Бу соҳада “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти тузилиб, аэропортлар босқичма-босқич модернизация қилинмоқда.

 

Сўнгги йилларда Тошкент халқаро аэропортининг 2-терминали янгиланиб, ўтказиш қуввати 2 баробар оширилди. Жорий йил бошида яна бир учиб кетиш зали таъмирланиб, қайта очилди. Унда Duty Free дўконлари, “Aрт-базар” савдо мажмуаси, миллий заргарлик ва  гастрономия дўконлари, дорихона, она-бола хонаси, намозхона ташкил этилди.

 

Умуман, уч йиллик реконструкция ишлари натижасида пойтахт аэропортининг жўнаб кетиш терминали майдони 56 минг квадрат метрдан 80 минг квадрат метргача кенгайди.

 

Айни кунларда яна бир халқаро терминал реконструкция қилинмоқда. Лойиҳага кўра, бинонинг ташқи ва ички кўриниши миллий тусда пардозланади, кириш-чиқиш йўлаклари кенгайтирилади. Меҳмонларни кутиб олиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун қулайликлар оширилади. Шунингдек, терминалга ёндош ҳудудлар ободонлаштирилади.

 

Давлат раҳбари ушбу қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Йўловчиларга хизмат кўрсатишни яхшилаш ва тезкорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Шунингдек, мутасаддиларнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳа объектларининг куз-қишга тайёргарлик ҳолати юзасидан ҳисоботи тингланди. Бу борадаги ишларни жадаллаштириш ва сифатли якунлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"