Жаҳон

Қозоғистондаги конда ҳалок бўлганлар сони яна ортди

Воқеа жойида қидирув ишлари давом этмоқда.

Қозоғистондаги конда ҳалок бўлганлар сони яна ортди

 

Қарағанди вилоятидаги Костенко конида ҳалок бўлганлар сони 45 кишига етди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

29 октябрь соат 20:00 ҳолатига кўра, 45 кишининг жасади топилган, 1 нафар кончини қидириш ишлари давом этмоқда.

 

Ишлар бир-биридан тахминан 6 км узоқликда жойлашган иккита ишлаб чиқариш майдончаси ҳудудида олиб борилмоқда.

 

Тоғ-қутқарув ходимларининг кончилар жойлашиши мумкин бўлган жойларга ўтишининг барча мумкин бўлган йўллари ишлаб чиқилмоқда.

 

Авариянинг тахминий эпицентрини текшириш мақсадида ФВ вазири Сирим Шарипханов шахтага тушди.

 

Текширув давомида ёнғин ва портлаш натижасида зарар кўрган қазишмалар кўздан кечирилди.

 

Олов манбалари йўқ, газ нормал ҳолатда.

 

Бундан ташқари, Сирим Шарипханов аварияни тергов қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси аъзолари билан йиғилиш ўтказди.

 

Ишларнинг ҳар томонлама таъминланиши Фавқулодда вазиятлар вазирининг шахсий назоратида. Иш давом этмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни соат 02:33 да Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги шахтада портлаш юз берди.

 

29 октябрь Қозоғистон Республикасида Умумхалқ мотам куни деб эълон қилинди.

custom img

“Уйда ёлғиз” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Унинг ўлими сабаби ҳозирча очиқланмаган.

custom img

Непалда кучли сув тошқини бўлди: қурбонлар сони 95 нафарга етди

Бхоте Коши дарёсида юзага келган тошқин оқибатида 63 киши жароҳатланди, юзлаб одамлар бедарак йўқолган.

custom img

Владимир Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан тақдирлади

Мукофот унга инсон ҳаёти ва эркинлигини ҳимоя қилиш ҳамда Украина ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги хизматлари учун берилди.

custom img

Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашидан АҚШнинг бир томонлама чораларини қоралашни сўради

Теҳрон Вашингтоннинг иқтисодий ва ҳарбий босимини халқаро ҳуқуққа зид деб баҳолаб, бу чоралар халқаро миқёсда хавфли претседент яратиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

custom img

Покистонда туғруқхонадаги ёнғинда 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга бўлим ичидаги кондиционер компрессорининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

АҚШ иммиграцион виза аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

Давлат департаменти бу чорани глобал ўқув тадбири билан изоҳлади.

custom img

Покистон Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш бўлганини билдирди

Теҳронда ўтказилган музокараларда можаронинг кучайишига йўл қўймаслик, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва урушни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"