Сардор Раҳимхон “Вақф” фонди раҳбарига ўринбосар бўлди
Бу ҳақда "ЎзА" хабар берди.

Сардор Раҳимхон “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда "ЎзА" хабар берди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқаруви аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда «Юрак амри» номли хайрия ишлари билан танилган Сардор Раҳимхон (Санжар Раҳимов) Фонд раҳбари ўринбосари – “Вақф” хайрия ишлари бўйича директор лавозимига тайинлангани эълон қилинди.







