Тошкент — Истанбул йўналишидаги бешта рейс бекор қилинди
"Uzbekistan Airports" бунинг сабабини маълум қилди.

Рўйхатдан ўтиш тизимидаги носозлик туфайли Turkish Airlines авиакомпаниясининг 1 ва 2 ноябрга режалаштирилган бешта рейси бекор қилинган. Бу ҳақда Uzbekistan Airports АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Компания телеграм-каналида бекор қилинган рейсларнинг рўйхати эълон қилинган.
1 ноябрь:
ТHY-4331 Тошкент — Истанбул;
ТHY-370 Истанбул — Тошкент;
ТHY-364 Истанбул — Тошкент.
2 ноябрь:
ТHY-371 Тошкент — Истанбул;
ТHY-365 Тошкент — Истанбул.
Маълум бўлишича, тизимда носозлик кузатилгунга қадар 1 ноябрга белгиланган Тошкент — Истанбул йўналишидаги ТHY-4331 рейсига 70 нафар йўловчи рўйхатдан ўтишга улгурган. Парвозлар бекор қилишгач, ушбу йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилган.
Uzbekistan Airports парвозлар ҳақида қўшимча маълумот олиш учун авиакомпания вакилларига мурожаат қилишни тавсия этган.







